2:52

Шахсий ибодат 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, кўпинча гўё бизнинг ибодатимизга жавобдек ваъз тайёрлаш давомида фикрларнинг бутун оқими бизга оқиб келади. Худди шундай улар ваъз қилинаётган пайтда ҳам бизга оқиб келади.

Ўзларининг умидини Худога боғлаган кўплаб ваъзхонлар сизга аввалдан тайёрланган фикрлар энг яхши ва энг фойдали эмаслигини, балки худди фаришталарнинг қанотларида келтирилгандек тўсатдан келадиган, сизга худди осмондан жўнатилган кутилмаган хазинадек пайдо бўладиган, худди у ердан жаннат гулларининг уруғларидек учиб тушадиган фикрларни энг яхши ва энг фойдали эканлигини қатъият билан айтадилар.

Мен билан шундай ҳодиса кўп содир бўлган ва тушунолмай ҳайрон бўлган пайтларимда менга сирли юракдан ибодат ёрдам берган. Лекин биз ибодат ҳақида илгарироқ ўйламаган бўлсак, жанг вақтида қандай қилиб ибодат қиламиз!

“Уйдаги” ибодат жасоратлари ҳақида эслаш ваъзхон учун минбарда талмовсираган пайтларда юпатувчи, тинчлантирувчи бўлиб хизмат қилади; чунки биз ўзимиз Худони унутмасак, У бизни тарк этмайди.

Азиз биродарлар, ибодат сизга айнан керак бўлган пайтда куч ато қилади. У сизга ҳаворийларнинг устига оловга ўхшаш алангали тиллар тушгандек келади. Агар сиз ўша пайтда заифлашиб, руҳан йиқилганингизда, сиз бирдан ўзингизни гўё карубларнинг қанотида кўтарилгандек ҳис қиласиз.

Оловли отлар сиз қийналиб торта олган жанг аравасини учириб кетади ва Илёсга ўхшаб сиз алангали руҳланинишингиздан қанот чиқариб осмонга кўтарилиб кетасиз.

Ваъздан сўнг ибодат жуда зарур.

Бўлмаса ўз ҳиссиётларингизни қандай изҳор қилиш мумкин, ҳар қандай виждонли, тақводор ваъзхон таскинни нимадан излайди? Бўлмаса, бу руҳланишнинг энг баландида турган бизлар кучли ибодатдан бошқа яна нима билан қалбимизни енгиллаштиришимиз мумкин?

Худонинг олдида оҳу нолаларимиздан бошқа яна нима билан муваффақиятсизликларимизда тасалли олишимиз мумкин? Биз уйқусиз кечаларда тўшагимизда ўз нолойиқлигимизни билиб қанчалик кўп қийналамиз! Бизда яна минбарга шошилиш ва қуруқ қилиб айтганимизни қайтадан алангали сўзлар билан айтиш истаги қанчалик кўп пайдо бўлади!

Бизнинг заифлигимиз ва ноқислигимиз муқаддас ишнинг муваффақиятига тўсқинлик қилмаслиги учун ўз гуноҳларимизни англамасдан ва астойдил илтижода бўлмасдан тўлғанаётган руҳимизга яна қандай ором топган бўлардик? Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг, азиз дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top