3:09

Худони таниш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Масиҳ бизларни гуноҳкор нодонлигимизнинг таъсиридан қутқарибгина қолмай, У онгимизни ҳақиқатнинг табиати билан ҳам таништирди.

Масиҳнинг қутқариш ва Унинг очиқлик бериш иши алоҳида эмас, уларни ажратиб бўлмайди. Биз Худони ҳақиқатда била олишимиз ва у билан яқин муносабатда яшай олишимиз учун қутқарилганмиз, нажотга эришганмиз. Ҳақиқат Масиҳда биз учун қайта тикланди.

Ўзининг ер юзидаги хизмати пайтида қилган барча ишлари орқали У бизга Худо ҳақидаги, ўзимиз ва бутун яратилган мавжудот, махлуқот ҳақидаги бутун ҳақиқатни очиб берди. Шунинг учун нажотимизнинг бир қисми онгимизнинг ҳам қутқарилишидир.

Муқаддас Руҳ Худонинг Хушхабарини гуноҳкорга етказганда у имонга келади, шунда янги туғилиш бунёд бўлиб, бу нарса онгимизнинг янгиланишини ҳам ўз ичига олади. Шу пайтдан эътиборан, коинотдаги барча далиллар бизга Худонинг борлигини тасдиқлайди, янада аниқроқ кўрсатади.

Шу орқали масиҳийнинг онги тўғри фаолият юрита олиши учун қайта тикланади, яъни у ҳамма нарсани Худонинг Каломи орқали талқин этади. Масиҳ онгимизни яратган экан, демак инсон онги муҳим ўринга эга. Шундай экан, Масиҳ Ўз Хушхабари орқали бизнинг онгимизни ҳам қайта тиклайди.

Павлус айтганки, барча нарсалар Масиҳда, Масиҳ орқали ва Масиҳ учун яратилган. Колосаликларга мактубининг 1 боби 16 ояти. Демак, бутун коинотнинг маъноси Хушхабарда мужассамдир. Худо барча нарсаларни уларнинг Масиҳда нажотга эришишини назарда тутиб яратган.

Хушхабар Худонинг узоқни ўйлаб иш тутиши, Унинг яратишдаги режасидир; бу шунчаки гуноҳдан кейин ўйлаб чиқилган иккинчи режа эмас. Шундай экан, нажотга эришишнинг бир қисми илоҳиёт билан тўғри шуғулланишдир. Бу нарса бошқаларникидан устун, улардан олдин келиши керак, деб айтаётганим йўқ, албатта.

Нажотнинг ақлий томони муҳимроқ, деб айтаётганим ҳам йўқ. Айтмоқчи бўлганим шуки, нажотнинг ақлий томони ҳам ниҳоятда муҳим. Шуни назарда тутяпманки, Муқаддас Руҳ бизнинг барча нарсалар ҳақидаги фикрларимизни Масиҳга бўйсундириши орқали бизнинг онгимиз қутулиб, янгиланади.

“Исо Раббим” деганимизда, У бу соҳанинг ҳам Раббийси эканлиги назарда тутилади. Ҳаётимиздаги Худога маъқул бўлмаган, гуноҳли ишларга қарши тинимсиз курашиб аҳлоқий хатти-ҳаракатларимизда Унга бўйсунар эканмиз, худди шундай, фикрларимизда ҳам Унга бўйсунишимиз керак. Исо очиб берган ҳақиқатга бўйсунмайдиган, тобе бўлмайдиган фикрларимизга қарши курашишимиз керак. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top