2:52

Ҳукмрон Худо 01

MP3

Ассалому алайкум азиз юртдошлар, сиз азиз дўстларимиз билан ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, ҳозирги замонда яшайдиган инсон, ўзимга хон, ўзимга бекман, деб фикр юритади.

Нима қилиши кераклигини ўзи белгилайди, ўзи учун ўзи қоидалар чиқаради, ҳамда ҳаётнинг туҳфалари ва муваффақияти учун фақат ўзини мақтайди. Аммо, Муқаддас Китобдаги яратилиш ҳақидаги таълимот бу фикрга бевосита қарши чиқади.

Худо Каломига асосан, бизда бор бўлган барча нарсалар, ҳатто ўзимиз ҳам Худога тегишли бўлиб, бунинг ҳаммаси Худо бизга берган туҳфадир. Инсоннинг бошқа мавжудотлардан устунлиги унинг ривожланганлиги ёки бошқалардан кўра қийин вазиятдан чиқиб, яшаб қолишга усталигида эмас, балки, инсоннинг Худо суратида яратилганлигидадир.

Инсонни Худо яратган, биз бу ҳақиқатни рад этишимиз, менсимай қўйишимиз мумкин, аммо уни ўзгартириш қўлимиздан келмайди. Бизни Худо яратган экан, биз мутлақо Унга тобемиз.

У доимий равишда бизлар яшаётган дунёни бошқариб келяпти, озуқа етиштиришимиз учун табиатини асраб келяпти, шунинг учун бизнинг ҳаётимиз тўлиқ Унга боғлиқдир.

Шугина эмас, бизнинг ҳар бир сониядаги мавжудлигимиз ҳам Унинг қўлида. Ҳар бир олаётган нафасимиз, ҳар бир юрак уриши, биз идрок этаётган ҳар бир дақиқа Худо асраб тургани учун имконлидир.

Худо бутун коинотни Ўз Каломи орқали сақлаб турибди, У Ўз Каломини бир сонияга оладиган бўлса, у шу заҳотиёқ йўқликка юз тутади. Шу сабабли инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиқадиган ҳар бир Калом орқали яшайди.

Шундай экан, Худонинг Каломи бўлган Исо Масиҳ “бутун борлиқни Ўзининг қудратли Каломи орқали” асраб турибди, ҳамда “борлиқ мавжудот Унинг соясида мавжуддир”.

Инсон ким, инсон ўғли нима? Бу саволни сўраганда биз Забурнинг 8-саносида сўралган саволни такрорлаяпмиз. Инсонлар бу саволга турли хилда жавоб берадилар.

Атеистик эволюцияга ишонувчилар инсонга – вақт ҳамда тасодиф туфайли ҳаётнинг энг мураккаб ривожланиши, деб қарайдилар. Теистик ёки масиҳий эволюцияга ишонувчилар эса, инсонни – вақт ва эволюцион жараёнда Худонинг аралашуви маҳсули, деб атайдилар. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najiot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top