1:23

Худонинг сўзи 256

MP3

Ассалому алайкум азиз ради тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат радиомиз қаршисида учраша олганимиздан бағоят хурсандмиз. Оилангизга тинчлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, Илоҳиётга ёндашув сифатида қарайдиган бўлсак, чўпонлик илоҳиёти нисбатан ёш. Чўпонлик илоҳиётининг асосий иши қандай қилиб Худо Каломи инсонларнинг ҳозирги ҳолатида улар учун қандай аҳамиятга эгалигидир. Унинг асосий мақсади Хушхабарнинг масиҳийлар ҳаётининг ҳар бир жабҳасида амалий қўлланишидир.

Чўпонлик Илоҳиётининг асосида хизмат илоҳиёти, унинг шакллари, инъомлари, функцияси ва ҳокимияти ётади. Умумий олиб қараганда, у Муқаддас Китобдаги инсон тушунчасини ўрнатиши ва алоҳида олганда масиҳий тажрибани ташкил этиши керак. Унинг амалий мақсади шифолаш, озиқлантириш ва ўстиришдир. Қариндоши оламдан ўтган масиҳийлар аъзаси, ташвиш ва депрессиядан қийналаётганлар, бошқа масиҳийлар билан ҳар ҳафта учрашишга эҳтиёж сезмаётганлар, гуноҳларнинг кечирилиши, гуноҳ қилишда давом этиш керак, деб тушунаётганлар, расмий жамоат йиғилишида тақдим этилаётгандан кўра яқинроқ муносабатни излаётганлар, қандай ибодат қилиш ва қарор қилиш кераклигини билишни хоҳлайдиганлар, буларнинг ҳаммаси чўпонлик илоҳиётининг асосий ишидир.

Бу илоҳиёт бизнинг Худо ҳақидаги билимимизга асосланган ва чўпонларнинг ҳар хил хизматларида ўринли қўлланиши мумкин бўлган тамойил излайди. Муқаддас Китоб илоҳиёти билан шуғулланишда бизнинг манбамиз бўлса-да, шуниси аниқки, унда илоҳиёт систематик тарзда тақдим қилинган эмас. Бу жиҳатдан оладиган бўлсак, Муқаддас Китоб тарихий илоҳиётга ўхшайди, яъни, энг бошланишидан Худо халқининг илоҳиёт ҳақидаги фикри тарихи кўрсатилган. Синчиклаб текширадиган бўлсак, бунинг фақат қисман тўғрилигига гувоҳ бўламиз.

Муқаддас Китобдаги тарих ва масиҳийлик фикри тафаккури ўртасида салмоқли фарқлар мавжуд. Муқаддас Китоб Худонинг ҳақиқатидир. Унда инсониятнинг Худо ҳақидаги фикри тарихи эмас, балки Худонинг инсониятга берган ваҳийси тарихи акс эттирилган. Бу китоб Худо Ўзини инсониятга очиб берганлиги ва Ўзи учун бир халқни қутқариш фаолияти ёзиб қолдирилган турли хил қўлёзмаларни ўз ичига олади. Муқаддас Китоб илоҳиёти Худо халқи тарихида содир бўлган Худонинг нажот фаолияти ва Каломи ҳақидадир.

У Худо ваҳийси очилиши жараёнини Худонинг инсониятга берган илк каломидан то Масиҳнинг шуҳратида тўлиқ намоён бўлишига қадар кўриб чиқади. У Муқаддас Китоб тарихидаги бир неча жараённи ва уларнинг бир-бирига муносабатини текшириб чиқади. Шу орқали у Муқаддас Китобнинг бир қисмининг бошқа қисмларига нисбатан алоқасини тушуниш учун асос ҳозирлайди. Муқаддас Китобни соғлом талқин қилиш Муқаддас Китоб Илоҳиёти топилмаларига асосланади. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашамиз. Шу билан бирга сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсак: www.dilkashradio.com Албатта ушбу янги сайтимизга марҳамат қилинг ва бошқалар билан бўлишинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top