Ассалому алайкум азиз юртдошлар, сиз азиз дўстларимиз билан ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, ваъда қилганимиздек, бугун аввалги эшиттиришимизнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Азизлар, демак, бу контекстда кўряпмизки, Одам Ато ва Момо Ҳавода барча дарахтлардан олиб ейишга танлаш эркинлиги бўлган, аммо улар таъкиқланган дарахт мевасидан еганларида, бунинг қандай оқибатга олиб келишини танлай олмас эдилар.
Шундай қилиб, танлаш эркинлиги ва жавобгарлик бор экан, энди инсон Худонинг Каломига бўйсунадими, йўқми? Яхши ва ёмонни билиш дарахти мевасидан ейишни Худо ман этган эди.
Дарахт мевасининг ўзида ҳеч қандай сеҳрли хусусият йўқ, бу мевани ейиш инсонга яхши ва ёмонни ажрата олиш билими, қобилиятини бермайди. Бундай деб тушуниш бутун Муқаддас Китоб табиатига қарама-қаршидир.
Худо бу дарахтни чегара сифатида қўйган эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво ўша мевани емаганларида билимсиз бўлиб қолмасдилар, ейиш орқали ҳам ҳеч қандай билимга эга бўлганлари йўқ.
Бу имтиҳоннинг моҳияти шундан иборат эдики, ўша мевани емаганларида улар яхши бўлиб қолган бўлардилар, еганларида эса, уларнинг табиатига ёмонлик, ёвузлик кириб келди.
Улар ейишни ёки емасликни танлашларидан қатъий назар, яхши ва ёмонни билган бўлар эдилар. Улар аҳлоқий мавжудотлар бўлиб, Худо билан шахсий жавоблари орқали яхши ва ёмон нималигини тушуниб етган бўлардилар.
Худо қандайдир куч ёки ношахсий қудрат эмас. Худонинг шахсиятга эгалигини тушуниш эса биз учун жуда мушкул. Чунки биз Уни шахсиятга эга, деганда, одатда Уни инсонга, қандайдир, супермен, мукаммал инсонга қиёслаймиз, бу эса нотўғри.
Шунга қарамай, Худо шахсиятга эга, Муқаддас Китоб бизга Худони ҳар доим шахс сифатида очиб беради. Шундай экан, бизнинг шахсиятга эгалигимизнинг манбаи ҳам Худодир. Инсоният барча қиладиган ишида Худога жавобгарлигини кўрсатади.
Инсон Худо билан махсус муносабатга эга бўлиш учун яратилганидан далолат беради. Худонинг Ўзи инсонни яратилган мавжудотларнинг энг олийси ва мақсади эканлигини изҳор этган.
Худо шу тарзда инсоният билан аҳд тузиши ва инсониятни қутқариши Ибтидо китобининг 1 ва 2-бобларда инсонга берилган марказий нуфузни яна бир бор тасдиқлайди. Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди.
Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.