Ассалому алайкум азиз биродарлар, бугунги мавзумиз орқали сиз азизлар билан янги хаётдаги асосий қадамлар хақида суҳбатлашимиз. Азиз биродарлар, биласизми, капалак қурти капалакка айланганда нима содир бўлади?
Қандай қилиб уруғ баланд дарахтга айланади? Табиий ҳаёт ҳар бири билан ишлайди ва ҳайратомуз ўзгаришлар содир бўлади. Азиз биродар, мана энди сиз масиҳийсиз, руҳий ҳаёт сизнинг устингизда ишлайди.
Капалак қуртига ёки уруққа нима содир бўлишидан кўра ўзгариши буюкроқдир. Худо сизни Ўзининг Ўғли Исо Масиҳдек қилади. Эндиликда капалакка ўхшаб ер юзида қанот қоқиб баланд парвоз қиласиз. Энди сиз ҳаётда бошқа дунё бўйлаб судралиб юрмайсиз.
Дарахтга ўхшаб, сиз мевали ва бақувват бўлиб ўсасиз. Буларнинг ҳаммаси содир бўлади, чунки сиз Худонинг оиласида туғилдингиз. Мана шу махсус йўл орқали сиз ҳозир Худонинг фарзандисиз.
Азизлар, Худо билан бирга яшаш даврида сизда юз берган ўзгаришлар ҳақида Муқаддас Китоб нима дейишини билиб оласиз. Сиз ўзингиз янги имтиёзларингиз ва жавобгарликларингиз ҳақида ўрганасиз.
Қайси оилада туғилганингизни ва Худо сиздан хоҳлаётган янги муносабатларни, ўзингизнинг Масиҳдаги биродарларингиз ва опа-cингилларингиз билан муносабатлар қуришни ҳам билиб оласиз.
Сизда юз берган ўзгариш ҳақида Муқаддас Китоб нима дейишини билиб олишга чин масиҳийдек имонда мустаҳкам ўсиш учун нималар қилишингиз лозимлигини тушунтиришга Худо фарзандлари каби янги муносабатларга эга бўлганингизни тушуниб олишга ёрдам беради.
Сиз Исо Масиҳни ўзингизнинг шахсий қутқарувчингиз деб қабул қилганингиздаёқ, сиз учун янги ҳаёт бошланди. Масиҳ ажойиб, бадавлат, битмас, туганмас бахтиёр ҳаёт берувчидир.
Сиз Эгамга ўз ҳаётингизни барча гуноҳлари ва хатолари билан топширдингиз, У бўлса сизга Ўзининг ҳаётини ва гуноҳ ҳукмронлигининг устидан ғалабани берди. Сиз Худонинг фарзанди сифатида афзалроқ ва алоҳида имтиёзларга тўла ҳаётни бошладингиз.
Сиз бу янги ҳаётга эгасиз, чунки Исо Масиҳ сизда яшаяпти, бу ҳақда Муқаддас Китоб, Худонинг Каломи сизга айтмоқда. «… чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи сизнинг ичингиздаги Масиҳ», деб ёзилган Колосаликларга мактубининг 1-боби 27 оятида.
Сизда яшовчи Масиҳ сизни масиҳий қилади. Баъзи кишилар масиҳийлик ҳаётини зерикарли, ёлғизлик, кўримсиз, деб ўйлашади. Бундан ортиқроқ хато бўлиши мумкин эмас. Бизнинг Масиҳдаги янги ҳаётимиз бадавлатроқ, тўлиқроқ, хурсандроқ, биз орзу қилгандан ҳам афзалроқ бўлади. Хайр саломат бўлинг.