MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Масиҳ берадиган бу янги ҳаётда сиз янги тушунча, янги дунёқарашлар, янги мақсадлар ва янги ҳаёт мазмунини топасиз.

Айбнинг юки олинди. Сизнинг гуноҳингиз кечирилди. Худога ва яқинларингизга бўлган муҳаббат сизнинг юрагингизни тўлдириб, хотиржамлик ва шодлик келтирди. Сиз ўша яхшилик ва ажойибликни бошқача қадрлаб, ўзингизда Худонинг борлигини, қудратли кучини ва муҳаббатини ҳис этасиз.

Худога ёқмоқ учун янги истаклар ва бошқаларга ёрдам қилиш ниятлари сизга ҳаётингизда ва ишларингизда янги йўналиш бермоқда. Капалак қурти капалак бўлиб етишганда, олдин ҳеч қачон қилолмаган нарсаларни энди қила олади.

Бир вақтлари ўрмалаб юрган жойлари устидан ҳозир учиб ўтади. Сизнинг ҳаётингизда Илоҳий Руҳ қилган ўзгаришлар ҳамма нарсага таъсир қилади. Сиз энди ҳаётга чиқиш учун қийналиб уринаётган капалак қурти эмассиз.

Сиз чиндан ҳам ўлимдан ҳаётга ўтдингиз, Масиҳ сизни янги инсон қилди ва сизнинг руҳингизга қанотлар берди. Сиз юқоридан қайта туғилгансиз, энди сиз Худонинг фарзанди бўлиб, бошқа гуноҳкор ҳисобланмайсиз.

Худонинг оиласида янги туғилган чақалоқ бўлиб, сиз Унинг муҳаббатига сазовор бўласиз. Сиз ўз навбатингизда, соғлом ва кучли бўлишингиз учун, Худо сизга олдиндан кўзлаб қўйганларини қабул этишингиз керак.

У сизга янги ҳаёт берди, энди сиз бу янги ҳаётда ўсишингиз учун жон куйдиришингиз керак. Худонинг Ўзи сизнинг янги ҳаётингизда ўсишга ёрдам қилади. Сиз Худонинг фарзандидек, янги имтиёзлар ва масъулиятлар билан танишасиз.

Бу билан бутун ўзингизнинг ердаги ҳаётингиз ичра мароқланинг. Вақти келиб, Эгам сизни Самодаги даргоҳига олади, ундаги насиба биз бу дунёда эгалик қилаётганларимизнинг баридан мислсиз даражада гўзалроқдир.

Сиз қилишингиз керак бўладиганнинг энг муҳими, бу Масиҳ билан мулоқотда бўлиш ва Худо сизга бераётган янги ҳаётда юксалишдир. Коинотни яратган, ҳамма нарсага қудратли Худо, энди сизни севувчи Отангиз бўлди.

У ҳақида, даҳшатли ва тушуниб бўлмайдиган Ота сингари, ўйламанг. У ҳамиша сизнинг ёнингизда ва сизнинг барча муаммоларингизни ҳал этишда сизга ёрдам беришга тайёр.

Энди, сиз Худонинг фарзанди бўлганингизда, гўё бола ўзининг раҳмдил ва тушунувчан отаси билан гаплашгандай, сизнинг Отангиз сиз билан очиқча ва бевостиа сўзлашмоқчи. Ҳар куни У билан ибодатда суҳбатлашинг, ҳатто кечаси ҳам Унга ўзингизнинг ҳамма муаммоларингизни очинг. Унга барча марҳаматлари учун миннатдорчилик изҳор этинг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top