Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, инсоннинг Худо суратида яратилгани ҳақида Эски Аҳдда атиги уч марта айтиб ўтилган:
Ибтидо китобининг 1-боби 26 ва 27 оятлари ҳамда 9 боб 6 оятида. Аммо бунинг маъноси нималиги ҳақида бирор жойда айтилмаган. Биринчисида “сурат” сўзи “ўхшаш” сўзига, кейинроқ эса яратилган мавжудот устидан ҳукмронликка боғланган ҳолда қўлланилган.
Иккинчисида эса, инсоннинг эркагу аёл қилиб яратилганлигига боғлаб қўлланилган. Бу икки ҳолда ҳам Худонинг сурати деганда нима назарда тутилаётганини аниқ айтолмаймиз.
Учинчисида эса, инсон Худонинг суратида яратилгани сабабли уни ўлдирганга энг олий жазо қўлланилиши кераклиги айтилган. Муқаддас Китобда инсоннинг Худо суратида яратилгани ҳақида кам ёзилган, бунга сабаб, бу мавзунинг унча муҳим бўлмагани, деб ўйлашимиз мумкин.
Аммо, бу мавзуда Муқаддас Китобда ўзгача тарзда айтилган, уларни текширмасдан туриб эса, хулоса чиқаришга шошилмаслигимиз керак. Муқаддас Китобда инсон Худонинг олдида махсус нуфузга эга сифатида кўрсатилган.
Бу ҳам инсон Худонинг суратида яратилганини бошқача изҳор қилинишидир. Демак, биз қўрқмасдан Худонинг сурати инсоннинг ўзига хос ўринга эгалигини билдиради, деб айтишимиз мумкин.
Бу эса унинг Худо билан махсус муносабатга эгалигини билдиради. Ибтидо китобининг1-боби 26 оятида қўлланилган “ўхшаш” сўзи ҳам сурат сўзидан фарқ қиладиган маънога эга бўлмасдан, шу сўзнинг бошқача айтилишидир.
У ерда қўлланилган “ҳукмронлик” сўзи эса суратнинг маъносини очиб бериш учун эмас, балки, эҳтимол, инсон Худо суратига эгалиги туфайли эришган нуфузини билдиради.
Инсоннинг жинси, яъни унинг эркагу аёл қилиб яратилгани Худонинг суратига боғлиқ бўладиган бўлса, бу ҳам бошқа жонзодларга хос бўлмаган жиҳатдан бўлиши зарур. Албатта, Худо Ўзи яратган бутун борлиқни авайлаб-асрашга жон куйдиради, аммо, инсоният унинг кўзида мухсус эътиборга эга.
Худо бутун борлиқни бизнинг манфаатимиз учун яратган. Инсоният яратилган бутун мавжудотнинг вакили бўлиб, Худонинг бутун борлиқ билан муносабати
шундай қилиб, инсон Худо Унинг инсонлар билан алоқасига боғлиқ. Худо яратган мувжудотлар ичида фақат инсонларгина Худони идрок эта олади, шу сабабли инсон айнан Худо учун яшаши керак. Азизлар, шу ерда сизлар билан хайрлашамиз. Омон бўлинг.