MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Биз ҳаммамиз инсонмиз ва бизда камчиликларимиз бор.

Бошқа одамлар билан муомила қилганимизда биз бошқаларни хафа қиламиз ёки ўзимиз хафа бўламиз. Шу пайтда нима содир бўлади? Одам хафа бўлганида юраги ёпилади ва юрагида руҳий деворлар кўтарилади, яъни ”ҳимоя” деворлари.

Бу деворлар одамга бошқалар билан ва Худо билан алоқа қилишида ҳалақт беради. Бу деворлар инсоннинг ривожланишига тўсиқ қилади. Шунинг учун кечирим бериш бизнинг ҳаётимизда жуда муҳим нарса.

Ҳозирги кунимизда масиҳийлар томонидан бўлган кўпгина шайтонга йўл бериш бағритошлик, яъни кечирим беришни хоҳламасликдан келиб чиқади. Худонинг каломи биз, шайтондан зарар кўрмаслигимиз учун, бир-биримизни кечиришимизни огоҳлантиради.

Худо биздан чин юракдан бир-биримизни кечиришни талаб қилади, бўлмаса У бизни шайтонга топширади. Нимага кечирим Худо учун шунчалик муҳим? Чунки У хочда биз лойқ бўлмаган, лекин биз муҳтож бўлган нарсани берди.

Шунинг учун, Осмондаги Отамиз бизга раҳм қилгандай, биз ҳам бошқаларга раҳм қилишимиз шарт. Биз Исода кечирим олгандай, биз хам кечиришимиз керак. Кечирим деганда сиз нимани тушунасиз, азиз дўстим?

Кечирим бериш – бу оғриқдан воз кечиш, уни рад қилиш дегани эмас. Агар биз ичимизда хафачиликни сақлаб юриб, уни тан олмасдан, яширишга харакат қилсак ҳам, эртами, кечми у тўпланиб ўзини билдиради.

Бу кечиримга халақит беради, салбий ҳисларни тан олиш мухим. Кечирим бериш – бу эсдан чиқариш дегани хам эмас. Эсдан чиқаришга ҳаракат қилган одамларга маълум бўладики, бу имконсиз нарса.

Худо Ибронийларга мактубининг 10-боби 17 оятида “бизнинг гуноҳларимизни эсга олмаслигини” айтади, лекин ҳамма нарсани билгани учун У бу нарсаларни эсдан чиқара олмайди. “Эсга олмайман” дегани — килган гуноҳларингни келажакда эслатмайман деганидир.

Эсдан чиқариш фақатгина кечирим беришнинг оқибатида бўлиши мумкин. Агар биз бирортасининг қилган гуноҳини эслатиб уни айбласак, биз кечирмаган бўламиз. Кечирим оғриқнинг ўрнига шифо келишига йўл очиб беради.

Мен бўлган воқеани эслашим мумкин, аммо кечирган бўлсам, мен оғриқ ҳис қилмайман. Оғриғимиз бизда бўлган хавф бўлган ҳисси қаердан келаётганини кўрсатиб беради. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top