2:48

Худонинг тартиби 02

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ибтидо Китобида икки яратилиш ҳикояси бор бўлиб, улардан биз бир нечта зарурий ҳақиқатларни ўрганишимиз мумкин.

Албатта, яратилиш ҳикоясидан биз, энг аввало, дунёнинг бошланиши ҳақидаги ҳақиқатни билиб оламиз. Фақат бошланиш эмас, яратилиш ҳикоясидан биз яна мақсад ва муносабат масалалари ҳақида ҳам ўрганамиз.

Бу икки ҳикоя бизга яратилиш ҳодисасини турли томондан очиб беради, шунга қарамай уларнинг ўртасида тўлиқ уйғунлик мавжуд. Уйғунлик, деганда яратилиш ҳодисаси ҳақида ёзилган бу икки ҳикояда зиддият, қарама-қаршиликлар йўқ, демоқчиман.

Ибтидо китобининг биринчи ҳикоясида, яъни, Ибтидо китобининг 1-бобида, коинотнинг асосий унсурлари ва улар ўртасидаги муносабат кўрсатилган. Иккинчи ҳикоя, яъни, Ибтидо китобининг 2-бобида эса, инсонлар ва улар ўртасидаги муносабатга эътибор қаратилган.

Биринчи ҳикояни кўриб чиққанимизда, давомий равишда Худо Ўзи яратганларини ажойиб, деб айтганини кузатишимиз мумкин. Ҳикоянинг сўнгида эса Худо барча яратганларига назар солиб, уларнинг “жуда ажойиб” эканини кўрди, деб айтилган.

Яна шунга эътибор беришимиз керакки, Худодан ташқарида уйғунлик ва ажойиблик йўқ эди, буларнинг манбаи Худо бўлгани учун, У Ўзи яратган бутун коинотга уйғунликни ва ажойибликни бахш этди, бу Худонинг ажойиблиги ва уйғунлигини акс эттирарди.

Демак, коинот ажойиб тартибга эга бўлганига сабаб, Худо шундай бўлсин, деб айтганидир. Тартиб дегани, ҳар бир нарсанинг ўзига хос вазифага ва бошқа барча нарсалар билан ўзига хос муносабатга эгалиги бўлиб ҳисобланади.

Тартиб яна мартабани билдиради. Яратувчи бутун борлиқнинг Ҳукмдори бўлиб, У коинотни Ўз Каломи орқали бошқаради. Худодан кейинги мартаба инсонга тегишли бўлиб, унга яратилган мавжудот устидан иккинчи даражали мартаба берилган.

Шундай экан, ажойиблик ва уйғунликни Худо белгилаб беради, У Ўзи ва бошқа барча яратилган мавжудот ўртасида қандай муносабат бўлишини белгилаб қўйган. Исроил халқи ажойибликни кейинроқ, Худо уларга Ўзининг қутқарувчи марҳаматини ваҳий қилиб бергандан сўнг англаб етди.

Яратилиш ҳикояси эса уларга фақат Худогина ажойибликнинг манбаи экани ва уни белгилаб беришини эслатиб турарди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top