3:03

Масиҳ жамоатининг тарихи 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳ осмонга кўтарилишидан олдин шогирдларига ажойиб ваъда ва охирги буйруғини беради.

Орадан 50 кун ўтиб эса Қуддусда кутилмаган воқеалар содир бўла бошлади. Бундан олдин қўрқиб, эшикларни қулфлаб уйда ўтирган шогирдлар бирданига жасорат билан Қуддус кўчаларига чиқиб “Хочга михланга Носиралик Исо тирилди, У Исроил халқи кутган қутқарувчи Масиҳдир!”- деб Қуддус кўчаларини тўлдириб хушхабарни эълон қилишди.

Бутруснинг ваъзи орқали уч мингга яқин киши тавба қилиб жамоатга қўшилади, деб ёзади Ҳаворийлар мактубининг 2-боби 41 оятида. Шогирдлари Яҳудий руҳонийлари ва Яҳудиядаги Рим империяси қаршилигига қарамай, бу хушхабарни бутун халққа етказар эдилар.

Шогирдларнинг Қуддусдаги қилаётган мўъжизалари ва ваъзлари орқали оддий халқ, яҳудий дин пешволари ва олий мансабдор шахслар ҳам жамоатга қўшилар эдилар. Бундай ҳолат яҳудий олий руҳонийлари ва яҳудиядаги Рим ҳокимиятини ташвишга солиб қўйди.

Қуддусда Масиҳ шогирдлари кўпайиб борган сари уларга қарши қувғинлар ҳам кучая борди. Бу қувғинларнинг биринчи қурбони Стефан деган шахс бўлди. Қувғинларнинг кучайиб бориши имонлиларни Қуддусдан ташқарига чиқишларига сабабчи бўлди.

Шу орада Шоул яъни Павлус имонга келади. Бу инсонни Раббимиз Исо Масиҳ жамоат қурилишида ўзининг асосий қуроли қилиб ишлатади. Павлус Рим империясида Масиҳ жамоатлари шаклланишида катта ҳиссасини қўшади.

Роланд Алленнинг китобида ёзилишича, Павлус 10 йил ичида Рим империясининг тўртта Галатия, Македония, Ахая ва Кичик Осиё вилоятларида жамоатлар ташкил этади. Қирқ еттинчи йилгача бу вилоятларда бирорта ҳам Масиҳ жамоати йўқ эди.

Эллик еттинчи йилга келиб Павлус бу вилоятларда бошлаган ишимни тугатдим, деб айта олган эди. Бу асрдаги қувғинликиларга қарамасдан илк Масиҳ жамоати ҳам сон жихатдан, ҳам руҳан ўсиб борди.

Масиҳ жамоатини сон жихатидан ўсишига Рим империясидаги мухит ва шариотлар кенг йўл очиб берган. Бу империяда қурилган катта-катта йўллар. Шу тариқа Исо Масиҳ шогирдлари Рим дунёси бўйлаб тарқалиб, янги-янги Масиҳ жамоатлари пайдо бўла бошлади.

Биринчи марта Антиохия шахрида Исо шогирдларини “Масиҳчи” деб номлай бошлашди. Олтмиш иккинчи, олтмиш саккизинчи йилларда Римда масиҳийларга қарши қақшатқич қирғинлар бўлиб ўтади. Бу қирғинларга сабаб Рим шахрида юз берган ёнғин сабаб бўлди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top