3:01

Масиҳ жамоатининг тарихи 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, иккиюз иккинчи йилда император Септемий Север масиҳийларга қарши қувғинларни олиб боради.

Бу қирғинлар шимолий Африканинг Карфаген шахрида авж олади. Чунки Рим империясининг бу шаҳрида масиҳийлик шиддат билан ўсиб бораётган эди. Бундай ўсиш ҳокимятдагиларни ташвишга солиб қўйган эди.

Рим императорининг қарори эса айни муддао бўлди. Қарордан кейин шаҳарда масиҳийларни қийноқларга солиб ўлдириш бошланиб кетди. Уларнинг орасида янги имонга келганларни ўқтувчиси Сатир исмли киши қамоққа тушди.

У янги имонга келганларни ўқитаётган пайтида қўлга олинади ва ўша ердаги имонлиларни ҳам бирга олиб кетади. Улар орасида йигирма икки ёшли Перпеттуа ёш чақалоғи билан ва унинг чўриси ҳомиладор Фелитцитата бор эдилар.

Перпеттуанинг эри ҳақида ёзилмагани учун тарихчилар: ё ўлган ёки имони учун ташлаб кетган деб тахмин қилишади. Перпеттуа шахарни кўзга кўринган, обрўли бой одамининг ягона қизи бўлиб, жиноятчи сифатида қамоққа тушиши отасининг ғазабини келтиради.

Отаси қизининг олдига бориб, имондан воз кечишини ёлвориб сўраганда, қизидан рад жавобини олади. Ғазабланган ота қизининг имонида мустаҳкамлигини кўриб, ҳеч қандай ёрдам бера олмаслигини тушуниб, ортга қуруқ қайтишга мажбур бўлди.

Қатл вақти яқинлашаётгани Перпеттуа оиласини ташвишга солиб қўйди. Қизини ўлимдан қутқариб қолишига умид қилиб, отаси яна қамоқҳонага келади. Отаси қизига ёлвориб:

“Қизим, бизнинг кунларимизни қисқартирма, оилангни ўйла, агар сен билан бирор нима юз берса, биз ўзимизни ҳеч қачон кечирмаймиз”. Лекин Перпеттуа: “Ота, бу дунёда ҳамма нарса Худо тақдир этгандек бўлади. Мен шуни биламанки, биз хаётимизни Худонинг иродаси бўйича яшаб ўтамиз”.

Эртаси куни отаси қизини ёввойи ҳайвонларга едиришини эшитганда, қизини куч билан қутқармоқчи бўлади ва бундай қахрамонлиги учун ҳокимят кекса кишини қамчилашни буюради.

Бу жуда ачинарли воқеа эди. Перпеттуа: “Мен отамнинг тақдири учун йиғладим, бу қамчилар зарби гўё менинг баданимга тегаётгандек эди” – деб ёзади. Тергов савол жавоблари тугагандан кейин ҳибсдагиларни қатл кунигача ўйлаб кўришлари учун вақт берилди.

Бу вақтда ўз ўлими олдидан ҳибсдаги имонлилар бирга йиғилишиб, ибодат ва кечлик ўтказиб атрофидаги инсонларга Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришарди, деб ёзади Рут Такер. Азизлар, ушбу мавзумизнинг давомини келгуси сафар эшиттирамиз. Ҳозирча эса ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top