3:03

Масиҳ жамоатининг тарихи 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, бугун сизга ваъда қилганимиздек ўтган сафардаги мавзумизнинг давомини сўзлаб бермоқчиман. Азизлар, эсингизда бўлса бир нечта масихийларни қатл қилмоқчи эдилар. Мана қатл куни ҳам келди. Ўлимга ҳукм қилинганларни одатга кўра, ўртада катта панжара билан ўралган, атрофида эса, халқ томоша қилиши учун махсус жойлари бор ерга олиб келишарди.

Бу жойни римликлар қурдирган бўлиб, ўлимга ҳукм қилинганларни ўлимидан олдин бу ерда ҳар хил ёввойи хайвонлар билан қўйиб, халқ учун томошалар ўтказишарди. Ҳибсдаги имонлиларни мана шу жойга олиб келишди.

Одатга кўра аввал эркаклар айиқ, леопард ва ёввойи тўнғиз билан бирга панжара ичига қамалди. Улар орасида Сатир ҳам бор эди. Ёввойи ҳайвонлар Сатирни шунчалик қонга беланганлигидан уни таниб бўлмасди.

Халқ эса унинг устидан кулиб, “Бу яхши чўмдирилган экан”- дейишарди. Эркакларнинг ўлимидан кейин ўртага кийимларсиз Перпеттуа ва Фелицитатани олиб чиқишди.

Аёлларни эса қутурган буқа билан бирга панжара ичига қамашди. Қутурган буқа икки аёлни қонга белаб судрагандаги ҳолат чидаб бўлмас даражага келдики, қўрқинчли манзарани томоша қилиб турган халқ бир овоздан: “Тўхтатинглар” – деб бақира бошлади.

Аскарлар уларни панжарадан олиб чиқиб жаллод олдига олиб бораётганларида Перпеттуа атрофидаги масиҳийларга қарата шундай сўзларни айтади. Поликарп, Перпеттуа, Сатир ва шунга ўхшаш масиҳийларнинг жасоратидан руҳланган имонлилар жамоати, қувғинларга қарамасдан ҳам руҳан, ҳам сон жихатдан ўсиб борди.

Азиз биродарлар, энди бошқа бир кичик мавзуни гапириб ўтсам. Гностицизм сўзи таржима қилинганида “ўқимишлилар” деган маънони ангалатади. Бу гуруҳ ҳаракати ва таълимоти ҳаворийлар давридаёқ бошланиб, иккинчи асрда жамоатлар ичида кенг ёйила борган.

Бу таълимот асоси “Исо Масих Худо эмас, балки Худо билан алоқадаги руҳий мавжудотлардан бири”дир, деб таълим берган. Бу соҳта таълимотга қарши Юҳанно биринчи мактубини ёзади. Бу таълимот Масиҳ жамоатидан кўп имонлиларни эргаштириб кетди.

Бундан бу давр имонлилари шу сохта таълимот билан жиддий кураш олиб боришга тўғри келди. Бу вазият имонлиларни Каломни янада чуқурроқ ўрганишларига сабабчи бўлди. Шунинг учун бу давр иккинчи асрда Каломни талқин қилувчилар кўпайиб борди. Гностиклар асосан Александрияда жойлашган эди. Улар кўплаб файласуфлар билан фикр алмашиб сохта таълимотларини ёйиб боришган, бу ҳол гностиклар билан курашиш учун Масиҳ хизматчиларини фалсафа, яъни дунёвий фанларни ўрганишга мажбур бўлдилар. Бу илмлар Масиҳ хизматчиларига бу сохта таълимот билан курашишда катта фойда беради. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз якунига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top