3:01

Юсуф ва акалари 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Юсуфнинг акалари қанақа нотўғри ҳаракатлар қилган, Худонинг Каломида бу ҳақда ёзилмаган.

Лекин шуниси аниқки, Ёқубни катта фарзандларининг нотўғри қилган ишлари ранжитган. Ёқубни қувонтирган нарса шуки, ўн етти ёшли ўғли Юсуф эса отасига содиқ эканини ўз ҳаракатлари билан исботларди.

Ўн икки ўғилнинг отаси Ёқуб фақатгина Юсуфга беқасам чопон кийдирди. Ёқубнинг бу хатоси бошқа ўғилларда отанинг меҳрини қозониш учун нотўғри қадамлар ташлашга ундамадимикан? Ўйлашимча, бу ҳикоядан ота-оналар муҳим сабоқ олса бўлади.

Эҳтимол, Ёқуб ўғли Юсуфга бор бойлигини беришни ҳам режа қилиб қўйгандир. Лекин бу фикрини Ёқуб ўғилларига айтмаган. Чунки фарзандлар ўртасида бойликка талашиш бошланишини Ёқуб ота сифатида яхши тушунган.

Ёқуб ўз акасининг тўнғичлигини ва дуосини айёрлик билан олиб қўйгани у учун ҳаётий сабоқ эди. Унинг хатоси туфайли оиласи иккига бўлиниб кетди. Энди эса Ёқуб ўз фарзандлари ўртасида низолар бўлишини у хоҳламаган.

“Ёқуб Юсуфга кўп меҳр қўйганлиги сабаби нимада?” — деган савол бу ҳикояни тинглаётган ҳар бир инсонда пайдо бўлади. Ёқуб Юсуфни севишига нима туртки бўлган? Тўғри, Ёқуб кекса пайти Юсуф туғилган. Унинг отасига содиқлиги яна севимли ўғил бўлишига сабаб бўлган.

Лекин Юсуфнинг фойдасига яна битта сабабни Худонинг Сўзидан билиб оламиз. Юсуф Муқаддас Калом саҳифаларида ёзиб қолдирилган қаҳрамонлардан бири бўлиб, “тоза қалб эгаси” бўлган. Юсуфнинг ота-боболари эса яхши фазилатларга, афзалликларга ҳам камчиликка эга эдилар.

Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб ҳаётида уларнинг гуноҳкор табиатида яшириниб ётган яхши ва ёмон хислатлар бўлганини олдинги ҳикояларимизда гапириб ўтган эдик. Аммо, Муқаддас Калом Юсуфни хатолардан озод бўлган инсон сифатида тасвирлайди.

Юсуф ҳикояси яна шуниси билан бизга муҳимки, у авлодининг аҳлоқий таназзулга юз тутишишидан, уларнинг бир-бирига нафратини, низоларни, ота-оналарнинг рашкини тўхтатган инсон сифатида пайдо бўлади.

У ўз ҳаёти билан қандай қилиб “кечириш” лозимлигини, ота-оналарга қандай муносабатда бўлиш, давлат раҳбарларига, подшоҳга, Худога қандай муносабатда бўлиш кераклигини кўрсатади.

Юсуфнинг ота-боболари Иброҳим ва Исҳоқнинг кечирган ҳаётини бир томонлама маъқул кўрсак, иккинчи томондан қарама-қарши фикрга дуч келамиз. Аниқроғи, улар Худога маъқул ишлар ҳам, ва кўп нотўғри ҳаракатлар ҳам қилган. Юсуфнинг ҳаёти эса бутунлай намунали бўлган ва Худога маъқул бўлган. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top