2:55

Қурбонлик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ-саломат мавзуларимиз орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, Одам Ато гуноҳ қилгандан кейин Худонинг олдига бориш учун тўсик пайдо бўлган эди.

Шундан кейин қурбонлик келтириш ҳаракати бошланди. Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғидан қувилишидан аввал уларни кийинтириш учун биринчи қурбонлик қилди.

Унинг маъноси уларни гуноҳларини ва уятдан беркитиш учун қилинган қурбонлик эди. Бу қурбонлик албатта бизга ўрнак бўлган. Барча гуноҳ қилган одам Худони қаттиқ хақорат қилгандек бўлишини шу қурбонлик орқали Худо бизга билдирган.

Гуноҳ орқали айб, уят, ўлим ва Худо билан муносабат бузилиши пайдо бўлган эди. Айбдор одам Худонинг олдида тура олмайди. У албатта жазоланиши шарт. Биринчи ўша қурбонлик бизга айбдор одам ўрнини босадиган беайб ҳайвон жазоланган эди.

Иккинчи, Худонинг меҳрида айбдор айбини бошқа беайб орқали алмаштирди. Шу орқали Худо Ўз меҳрини ҳам ва адолатини ҳам сақлаб қолган. Бу биринчи бор келтирилган қурбонлик эди.

Иккинчи қурбонлик эса, бир куни Худо Иброҳим пайғамбарга буюрди, «Ўз ўғлингни Мен учун қурбон қил,» — деди. Иброҳим ҳам Худонинг буюруғига итоат қилди. Иборҳимнинг ўғли тоққа чиқаётганда отасидан: «Ота, қурбонлик қўзиси қаёрда?»- деб сўради.

Иброҳим унга: «Худонинг Ўзи қурбонлик қўзини беради», — деди. Охирги пайтда Худо Иброҳим ўз ўғлини ўлдиришдан аввал уни тўхтатиб, унга қурбонлик қўзисини беради. Бу ҳикоя бизга Худонинг қурбонлик жараёнини муҳимлигини тушунишимизга ёрдам беради.

Шу жараён орқали Иброҳимни Худога бўлган севгисини текширмоқчи эди. Иброҳим Худонинг буюруғига итоати орқали бу синовдан ўтди. Ота ўз ўғлини қурбон қилиши — бу Худога бўлган севгисини ва ишончини кучлилигини билдиради.

Ўғил ҳам отасига итоатгўйлиги билан отасига севги ва ишончини кучлилигини кўрсатади. Демак, Худо муқаддас экан, Унинг олдига муқаддас бўлмаган одам бора олмайди. Биз Худонинг олдига боришимиз учун барча гуноҳларимиздан тозаланишимиз шарт.

Худо қурбонлик жараёни орқали бизга иккита муҳим ҳақиқатини ўргатган эди. Биричиси, гуноҳнинг эвазига жазоланиши шарт. Иккинчиси, бошқа бегуноҳ қурбонлик орқали гуноҳларимизни алмаштиришдир.

Қачонки гуноҳларимизни бошқага алмаштирганида, албатта гуноҳ биздан узоқлашади. Шундагина биз Одам Ато гуноҳ қилгандан аввалги ҳолатдагидек бўламиз ва биз муқаддас бўлиб Худонинг олдига бора оламиз. Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумизни якунлаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top