Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, Худонинг бизга берган ажойиб совғасининг бутун ҳақиқати Инжилда кўрсатилган.
Қуронда Ол-И-Имрон сураси 54дан 55 гача бўлган оятларидан бизга Худонинг режаси энг буюк ва аниқдир. У Исони ўлдиришни режа қилган эди. Бу режасини кўпрок билишни истасак, Инжил китобини ўқиишимиз керак.
Шу ерда Исонинг қурбонлиги орқали барча гуноҳлар ёпилиб кетиши ҳақида ёзилган. Шу режасини амалга ошириш учун Худо энг муқаддас ва энг солиҳ қурбонликни беради.
Агар биз бутун дунёга қарасак, фақатгина Исо отасиз фақат аёлдан туғилган ва жаннатдан келиб кетганлигини кўришимиз мумкин. Шунинг учун Унинг ҳаракатлари энг тўғри ҳаракат эди.
Худо қурбонлик учун Исони танлади. Бу азалдан Худонинг режаси эди. Яҳё пайғамбар Исони биринчи марта кўрганида айтдики, «Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!» Юҳанно мактубининг1-боби 29 ояти.
Худо бизнинг гуноҳларимизни Исога юклади, Исо эса Ўз жонини бериб қурбонлиги орқали гуноҳларимизни ювди. Исонинг шогирдлари Худонинг ушбу режасини билишган эди.
Инжилда ҳам шу ҳақида ёзилган. Римликларга мактубининг 5-боби 19 оятида, «Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди эса бир Кишининг итоаткорлиги туфайли кўп одамлар солиҳ деб қабулга ўтадилар», — деб ёзилган.
Исо Масиҳ ўлиб, тирилиб, ва жаннатга қайтганидан кейин қурбонлик қилишни тўхтатдилар. Шу кунгача Исога ишонган одамлар қурбонлик қилмайдилар, чунки Исони қурбонлигини энг буюк ва оҳирги қурбонлик, деб ҳисоблайдилар.
Худо инсоният учун қилган қурбонлигини сабаби аниқ, чунки У бизни севади. Худо Иброҳимни қурбонлик қилаётганда тўҳтатди, лекин Ўзи Муққадас Руҳ орқали ягона ўғлини қурбон қилди. Исони отаси йўқ эди.
У Худони Ота деб билар эди ва У Худонинг биз учун қурбонлиги бўлган эди. Худо Ўз ягона ўғлини биз учун қурбонликка бериши орқали бизга Унинг буюк севгисини кўрсатади. Худо буюкдир! Қурбон бўлаётган ҳайвонга қарасангиз, у ўлишини билмайди, лекин билса қочишга ҳаракат қиларди.
Исо эса ўлимини била туриб бажонидил Ўз жонини биз учун берган. Инжилда Юҳанно мактубининг 15-боби 13 оятида: «Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ севги йўқ», — деб ёзилган. Исо айтдики, «Ҳеч ким жонимни Мендан ололмайди, Мен Ўз ихтиёрим билан уни бераман. Уни бериш ҳам қайтадан олиш ҳуқуқим бор. Ушбу муқаддас бурчни Менга Отам топширган». Азизлар, шу билан мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.