3:14

Кўр бола

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида бошловчи мен Ғолиббек. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали мен сизларга ҳаётда содир бўлган бир воқеани гапириб беришни истардим. Марҳамат, қулоқ тутинг.

Мен сизларга атрофдаги одамларнинг Исо ҳақидаги Хушхабарни эшитишларига ёрдам бериб, Исога жуда маъқул келган бир бола ҳақида айтиб бермоқчиман. Бу бола ўқишни билмаган, чунки у кўр бўлган. У Ява номли оролнинг Исо ҳақида битта ҳам одам билмайдиган қишлоғида яшаган. Бир куни катта шаҳардаги ибодатхонанинг чўпони ўша қишлоққа боради ва ўша ерда Хушхабарни воизлик қилади.

Кўр бола ўзининг гуноҳкор эканлигини биларди, чунки у кўп ёлғон гапирар, алдар, уришар ва кўп жаҳл қиларди. Лекин у шу Хушхабарга ишонади ва Раббий Исо уни ўзгартиради. Бу бола ўзи учун ўлган Кимса учун нимадир қилишни истайди. У Худодан нима қилишини айтишини сўрайди. У чўпоннинг олдига бориб, ундан Муқаддас Китоб беришларини сўрайди. Чўпон рози бўлади-ю, лекин боладан уни нима қилишини сўрайди.

Бола шундай жавоб беради: “Эй, бу ўзим учун эмас. Мен уни дўстларимга ва қўшниларимга бермоқчиман, улар ҳам Исо тўғрисида билишларини истайман”. У шундай қилади. У Муқаддас Китобни навбат билан дўстларига ва уни ўқишни истаган ҳаммага бериб чиқади. Кўп ишлатилганидан Муқаддас Китобнинг муқовалари йиртилиб кетади, саҳифаларининг бурчаклари қайрилиб қолади. Бир куни бу китоб қишлоқ оқсоқолининг қўлига тушиб қолади.

У уни бир марта ўқийди, кейин яна бир марта. У Исо ҳақида эшитишни истайди. Бир куни у шаҳарга бориб, у ерда руҳий рисолалар сотиб олади. Кейин қишлоғига чўпонни таклиф қилади ва бу чўпоннинг воизлигини эшитишлари учун юзлаб одамларни чақиради. Тез орада бу қишлоқда 60 одам Раббимиз Исони шахсий Нажоткорим деб қабул қилади. Ҳозир у ерда ибодатхона бор.

Шундай қилиб, Худо ўша кўр бола орқали шундай мўъжиза қилади. Худо пулга муҳтож эмас, аксинча Унга инсонларнинг юраги керак. Сен ва мен ҳам Хушхабарни айтсак, уларни Исога олиб кела оламиз. Ҳа, Раббимиз Исога тегишли бўлган ҳар бир одам нажот тўғрисидаги бу Хушхабарнинг тарқалишига ёрдам бера олади. Келинглар, биз тез-тез Худонинг сўзини эслаб турамиз: “Мен тезда келаман ва қаримтам Ўзим билан…”

Бизнинг Хўжайинимиз, Раббимиз Исо Масиҳ меҳрибон ва раҳм-шавқатли. У бизни севади. У биз У билан абадий бирга бўлишимизни, Унинг шодлиги ва мукофотларини бўлишишимизни истайди. Ҳурматли радио тингловчилар, радиомиз ҳақидаги таклиф ва мулоҳазаларингизни бизнинг электрон манзилимизга жўнатишингиз мумкин. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com. Азизлар, яна радио орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top