2:38

Масиҳнинг Хушхабари 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси Исо Масиҳдир, буни бошқа иккиламчи масалалар билан чалкаштирмаслигимиз керак.

Бу хатони биз баъзиларнинг Хушхабар ҳақидаги тушунчалари ва уни ваъз қилишларида кўришимиз мумкин. Биз Хушхабарни икки нарсадан соф тутишимиз керак: Хушхабарга нисбатан шахсий жавобимиз ҳамда Хушхабарнинг ҳаётимиз ва дунёдаги таъсири натижаси, булар Хушхабар эмас.

Хушхабарга лойиқ жавобимиз имон бўлса, биз бу имонни Хушхабарнинг бир қисмига айлантирмаслигимиз керак. Чунки, инсонларни имонга имон келтиринглар, деб чорлаш бемаънилик бўлган бўларди.

Янги туғилиш Масиҳга бўлган имонимиз билан яқин алоқага эга бўлса-да, уни Хушхабар деб гапирадиган бўлсак, хато қилган бўламиз. Янги туғилишга ишониш бизга нажот бермайди.

Шунинг учун, биз қуйидаги икки нарсани тушуниб олишимиз жуда муҳим. Биз, аввало, Хушхабар нималигини тушунишимиз керак. Шунда, биз ишонишимиз шарт бўлган нарсаларни билиб оламиз.

Ундан сўнг эса, Хушхабар нима эканлигини англаб етишимиз керак, шунда, биз инсонлардан нажотга эришиш учун керак бўлганидан ортиқчасини талаб қилмаймиз. Муқаддас Китобда Хушхабарни тушунтириб берган, унинг мағзини чақиб берган бир қанча оятлар мавжуд.

Буларнинг ичида Хушхабарни энг аниқ тушунтириб берган оятлардан бири Римликларга мактубининг 1-боби 1 оятидан 4 оятларигача бўлган жойлардир. Бу оятдан биз Хушхабар ҳақида тўрт асосий нарсани билиб оламиз.

Бу Худонинг Инжил Хушхабари… Бу Хушхабарни Худо қадимданоқ ўз пайғамбарлари орқали муқаддас ёзувларда башорат қилган… Ушбу Хушхабар Худонинг Ўғли Исо Масиҳ ҳақида бўлиб, У жисман Довуд зурриёти бўлган… У қайтадан тирилиб, Худонинг Ўғли эканлигини қудратли равишда намоён қилди. Демак, аввало, бу Худонинг Инжил Хушхабари.

Худо унинг муаллифи бўлиб, уни Ўзи ҳаракатга келтиради. Бу Хушхабар Худо хоҳлаган нарсани У белгилаган тарзда амалга оширади. Бу Хушхабар Худо хоҳлаган муаммони топиб, уни таҳлил этади. Нима бўлганда ҳам азиз биродарлар, Худонинг Хушхабарини бошқаларга етқазиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top