2:42

Масиҳнинг Хушхабари 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, Матто Исонинг насабномасини ҳар бири ўн тўрт авлоддан иборат уч гуруҳда кўрсатган.

Бундан мақсад, Исонинг инсоний насл-насабини кўрсатишгина эмас эди. Булар қуйидагича: Иброҳимдан Довудгача, Довуддан Бобил сургунлигигача, ва Бобил сургунлигидан Масиҳ келишигача.

Мана шу муҳим воқеаларни тушуниш Маттонинг Хушхабарини талқин қилишда катта аҳамиятга эга. Яъни, Иброҳим ва Довуд Худо ваъдасини қабул қилган асосий зотлар бўлиб, сургунлик эса Исроил Худо ваъда қилинган марҳаматни ололмаганини намоён этади.

Бу Хушхабарда эса, Исо Масиҳ орқали мана шу ваъдалар бажо келиши кўрсатиб берилган. Марк Хушхабарнинг баёнини Исроил тарихининг сўнгги қисмидаги бир қанча башоратлар билан бошлайди.

Уларда Худо Ўз халқини қутқариш учун қиладиган сўнгги фаолияти ҳақида айтилган. Марк ўша башоратларни Яҳё пайғамбар билан боғлайди, унинг Исо учун йўл ҳозирлашини таъкидлаб ўтади.

Шу йўсинда Исонинг қилган ишлари қай тарзда Эски Аҳд башоратларини бажо келтирганини кўрсатиб беради. Юҳанно ўзи баён этган Ҳушхабарда яратилишни эслашдан мақсади коинотнинг бошланишини кўрсатиш эмас, балки, Худо дунёни Ўз Каломи орқали яратганини таъкидлаш эди.

Яъни, Худо Ўз Каломи орқали ҳам дунёни яратди, ҳам Ўзини бизга очиб берди, ҳам Ўз халқини нажотга эриштирди. Юҳаннонинг энг асосий мавзуларидан бири ҳаётдир.

Худо яратилишда инсониятга ҳаёт бахш этди, инсон эса бўйсунмангани туфайли гуноҳга тушиб, бу ҳаётдан маҳрум бўлди. Юҳанно Эски Аҳддаги мавзуларни ривожлантириб, Исо Масиҳга ишониш орқали ўша ҳаёт қайта тикланишини кўрсатишга ҳаракат қилган.

Луқо ўз Хушхабари баёнини қандайдир Теофил исмли кишига бағишлаш орқали бошлаган. Ҳаворийлар Фаолияти китобининг ҳам Теофилга бағишлов билан бошланиши, бу китоб Луқо баён этган Хушхабарнинг давоми эканини кўрсатади.

Луқо Хушхабарида Исо ўргатган ва амалга оширган ишлар ёзиб қолдирилган бўлиб, унда Исонинг осмонга кўтарилишигача бўлган воқеалар келтирилган. Ҳаворийлар фаолияти китобида эса, Муқаддас Руҳ орқали Исо Ўз фаолиятини қандай давом эттиргани ёзиб қолдирилган. Азизлар, шу ерда мавзумизни якунлаймиз. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top