3:07

Худонинг қудратининг биз учун ишлаши

MP3

“Энди бунга нима деймиз? Худо биз томонда экан, ҳеч ким бизга қарши тура олмайди! Худо Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб, қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?! Худонинг танлаганларини ким айблай оларди?! Худонинг Ўзи уларни оқлайди–ку! Бизни ким маҳкум қилар экан?! Ахир, ўлиб, тирилган, Худонинг ўнг томонида ўтирган Исо Масиҳнинг Ўзи биз учун шафоат қилмоқда–ку! Ким бизни Масиҳнинг меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми? Ахир, бизни яхши кўрадиган Масиҳ орқали ҳамма қийинчиликлар устидан бутунлай ғалаба қозонамиз. Мен аминманки, ўлим ҳам, ҳаёт ҳам, фаришталару жинлар ҳам, ҳеч қандай ғайритабиий кучлар ҳам, ҳозиргию келгуси ҳодисалар ҳам, баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган биронта мавжудот ҳам бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас. (Римликлар 8)

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Хаётда шундай пайтлар бўладики , қаерга борсанг ўша ердан қийинчиликлар келаверади. Шундай вазиятларни назорат хам қила олмайсан. Бошингга тушганларни тушинмай, хангу-манг бўлиб қолганда хокимиятингни ишлата олмайсан. Хокимиятни ишлатишинг керак бўлса донолик сенга буни билдиради. Xудонинг бу турдаги қудрати номоён бўлганда хамма нарсани, барча ғам ташвишларни Унга топшириш вақти эканлигини бил. Xудо бизларсиз Ўзи хам мустақил қила олади.

Хозир шундай курашиш онларини бошингдан кечираётган бўлсанг, хаммасини Xудога топшир. Худога шундай деб айт: » Мана шу холат ёки вазият мендан хам каттароқ, Сен Ўз қудратингни намоён қил ва мен учун мўъжиза қилиб бер». Ёдингда бўлсин, Унинг қудрати бизга хамрохдир ва ичимиздадир. Энди ичимизда ишлаб турган, амал қилаётган Xудонинг қудратини кўришимиз керак. Хозир нима қилишни билмай қийналиб турибсанми? Ўша холатдан қандай қутилишни билмай турибсанми?

Бунга ечим ўзингнинг чегараланганингни, қўлларинг хамма ерга етмаслигини билиб, хаммасини Xyдога топшир, ўшанда мўъжиза кўрасан. Сенга ким қарши чиқишидан қатъий назар, Xудо сен билан ва У биз учун хаммасини қилиб беради. Агар Xудо биз томонда бўлса, иблиснинг пачағи чиқиб, дабдаласи чиқади. Биз учун хамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади. Худо яраларингни юлдузга айлантиради. Сен учун баланд бўлган тепаликлар пасаяди. Қизил денгизларни бўлиб, сенга йўллар очади. Вазиятларингни Ўз олий хукмронлиги билан қамраб олади. Oжиз қолганингда Ўз қудрати билан озод қилади. Бизнинг қиладиган ишимиз фақат Унга хамду-санo айтиб, Унга топинишдир. Келинглар оғзимизни очиб, хаммасини Унинг қўлларига топширайлик. Исо Номидан, омин.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top