MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, агар Худо сўзига содиқ бўлса, яьни адолатли бўлса, У гуноҳни жазолаши шарт.

Ҳамма одамлар қилган гуноҳлари учун дўзахга боришга сазовор. Бироқ У адолатли ва марҳаматли Худодир. Худо одамларни Нуҳ пайғамбарга ўхшаб қутқармоқчи. Худода марҳамат борлиги учун У бизни қутқармоқчи.

Худо ўзининг марҳаматини бизга ким орқали кўрсатди? Эсингиздами? Аввалги мавзумизда бу одам ҳақида гаплашгандик. Унинг исми Исо Масиҳ. Эсингиздами? Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат Исо Масиҳ орқали зоҳир бўлади, деб Юҳанно Хушхабарида ёзилган.

Ҳозир, биз яна Юҳанно Хушхабаридаги ўнинчи бобдан ўқиймиз. Биз ўнинчи боб биринчи оятдан ўн тўққизинчи оятгача ўқиймиз. Ким яхши Чўпон? Ўн биринчи оятга қаранг.

Албатта Исо — яхши Чўпон. Ким қўйлар? Қўйлар – бизлар ва бошқа одамлар. Яхши Чўпон ўзининг қўйлари учун нима қилади? Ўн биринчи оятга қаранг. Исо ўзининг қўйлари учун жонини бағишлади.

Исо қўйлар учун ўзини қандай бағишлади? Биласизми? Исо қандай ўлган? Юҳанно ўн тўққизинчи боб ўн олтинчи оятдан ўн тўққизинчи оятгача ўқиймиз. Исо хочда михлаб қўйилган эди.

Нима учун Исо ўзининг ҳаётини берди? Чунки у ўз қўйларини қутқармоқчи, ва Исо Масиҳ гуноҳларни ўзига олиб, хочда биз учун қурбон бўлди. Исонинг қўйлари гуноҳ қилгани учун ўлиши керак эди, лекин Исо улар учун ўлди.

Эсингиздами? Ўтган сафар биз Исонинг марҳаматини, меҳрини кўрдик. Исо инсоннинг ҳамма мухтожликларини таъминлашга тайёр турибди. Нима ўқидик? Исо овқат яратиб бериш, одамни тирилтириш, гуноҳни кечириши орқали ўзининг шарофатини кўрсатди.

Инсоннинг энг муҳим муҳтожлиги нима? Гуноҳининг кечирилиши. Инсондаги энг катта муаммо нима? Қилган гуноҳларимиз туфайли Худонинг ғазаби, жаҳли чиққан ва Худо бизга қарши чиқяпти.

Худо ғaзабини йўқ қилиш учун Исо ўзининг ҳаётини бағишлади. Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди.

Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди, деб Биринчи Бутрус китобида ёзилган. Биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди, Бу Худонинг бизга бўлган муҳабаттидан далолатдир, деб Римликларга мактубида ёзилган.

Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

#

#

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top