3:07

Оёқни ювиш хизматкорга хос бўлган иш

MP3

Салом азизлар. Хизматкорлар бошқалар нима қилаётгани билан эмас, балки ўзларининг ишлари ҳақида ўйлайдилар. Улар бошқа хизматкорлар билан ўзларини таққосламайдилар, рақобат қилмайдилар ва уларни танқид қилмайдилар. Улар Худо уларга берган иши билан жуда банддирлар. Худонинг хизматкорлари ўртасидаги рақобат бир неча сабабларга кўра маъносиздир: Биз ҳаммамиз бир командадамиз; бизнинг мақсадимиз ўзимизни эмас, балки Худони чиройли қилиб кўрсатишдир; бизлар турли ишларга тайинланганмиз; ва биз ягона тарзда шакллантирилганмиз. Павлус шундай деган, “Шуҳратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашк қўзғамайлик, бахиллик қилмайлик.” (Галатияликларга 5:26)

Хизматкорлар ўртасида ҳасад бўлмаслиги керак. Агар сиз хизмат қилиш билан банд бўлсангиз, танқид қилишга вақт тополмайсиз. Сиз танқид қилмоқчи бўлган вақтингиз сизнинг хизмат қилишингиз мумкин бўлган вақтингиздир. Марта Исога Марям хизмат қилмаётганлигидан шикоят қилаётганида у хизматкор қалбини йўқотган эди. Ҳақиқий хизматкорлар адолатсизлик учун шикоят қилмайдилар ва хизмат қилмаётганлардан ранжимайдилар. Улар фақат Худога ишонадилар ва хизмат қилишда давом этадилар.

Устознинг бошқа хизматкорларини баҳолаш бизнинг ишимиз эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шунинг учун у туради.” (Римликларга 14:4) Ва танқидга қарши ҳимояланишимиз ҳам бизнинг ишимиз эмас. Буни Устозга қўйиб беринг. Мусонинг мисол қилиб олсак, у қаршиликда ҳам ҳақиқий камтарликни кўрсатди, Неэмиянинг ҳам танқидчиларга жавоби, “Менинг ишим жуда ҳам муҳимдир ва уни сиз билан учрашиш сабабли тўхтатолмайман” (Неэмия 6:3)

Агар сиз Исога ўхшаб хизмат қилмоқчи бўлсангиз, албатта танқидга учрайсиз. Дунё Худо қадрлайдиган нарсани тушунмайди. Исога кўрсатилаётган энг гўзал севги ҳам шогирдлар томонидан танқид қилинган. Марям ўзида бўлган ва энг қимматли атирни Исога суртди. Унинг бу хизмати шогирдлар томонидан исроф деб аталган, аммо Исо буни муҳим деб атади ва бу танқидга учради. Сизнинг Исога кўрсатаётган хизматингиз бошқалар нима дейишидан қатъий назар ҳеч қачон исроф бўлмайди. Хизматкорлар ўзларининг шахсиятларини Исога асослантирадилар. Улар севилиб ва иноят билан қабул қилинганликлари учун хизматкорлар ўзларининг қадрларини исботламайдилар. Улар бошқалар томонидан паст деб аталган ишларни ҳам бажарадилар. Ўзидан келиб чиқиб қилинган энг ажойиб хизматга яққол мисол Исонинг ўн икки шогирднинг оёғини ювишидир. Оёқни ювиш хизматкорга хос бўлган иш бўлиб, мавқега тўғри келмасди. Исо Ўзининг кимлигини биларди, шунинг учун ҳам хизмат Уни ташвишлантирмади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Исо бўлса, Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди.” (Юҳанно 13:3-4)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top