2:50

Руҳий ғалаба 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Муқаддас Каломнинг бошидан охирагача қараб чиқадиган бўлсак, фаришталар ҳақида ёзилган жуда кўп жойларни кўришимиз мумкин.

Бу нарса ҳақиқатан ҳам оламда ўз таъсирини ўтказувчи руҳий кучлар борлигини тасдиқлайди. Келинг азиз биродарлар, энг аввал, фаришталар борасида Худо Каломи нималар дейишини ўрганиб чиқайлик.

Фаришталарнинг ҳақиқатан ҳам борлиги Муқаддас Каломнинг ҳамма жойида ёзилган. Каломнинг ўттиз тўртта китоби фаришталар ҳақида эслатиб ўтади: Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурда ўн еттита ва қолган ўн еттитаси Янги Аҳдда ёзилган.

Фаришталарнинг чиндан ҳам борлигини тасдиқловчи ҳолатни уларнинг Ҳазрати Исога бўлган муносабатларида кўришимиз мумкин. Фаришталар куч-қудрати ва ақл-идроки жиҳатдан одамлардан устун бўлган самовий мавжудотлар гуруҳига мансуб жонзотлар ҳисобланадилар.

Аммо Худодан фарқли ўлароқ, улар ҳар нарсага қодир ва ҳар ерда ҳозир бўлолмайдилар, бу хақида Забур китобининг 102 саноси 20 оятида ҳамда 2 Салоникаликларга мактубининг 1 боби 7 оятида ўқишингиз мумкин.

Худо уларни Хушхабар маълум қилишлари учун тез-тез юбориб туради. Бунга мисол қилиб, Исо Масиҳнинг туғилиши ҳақидаги хабарни келтиришимиз мумкин. Бу ҳақида эса Луқо китобининг 1 боби 26 оятидан 38 оятигача бўлган жойларда ёзилган.

Шу билан бир қаторда, Худо яқинлашиб келаётган ҳавф-хатар ҳақида ҳам фаришталар орқали огоҳлантиради. Азизлар, Садўмнинг вайрон бўлиши воқеасини эсланг. Ибтидо Муқаддас Каломда фаришталарни ифода этувчи тўртта сўз ишлатилган.

Ана шу сўзларнинг ҳар бирини алоҳида муҳокама қилиш билан бу бўлимда фаришталар ҳақида ўрганишни бошласак. Фаришта эски ибронийча “малак” сўзи оддий қилиб айтганда “элчи” деган маънони билдиради.

Бу сўз одам юборган элчига ёки Худонинг элчисига нисбатан айтилиши мумкин. Бу сўзнинг асосий маъноси “пастга юборилган” деганидир. Бу сўз Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурда 103 маротаба келади.

Грекча “ангелос” сўзи Янги Аҳдда 175 марта учрайди. “Ангелос” сўзи ибронийча “малак” сўзи билан ўхшаш. Бу сўз ҳам асосий маъносига кўра “элчи” деганидир. Муқаддаслар фаришталар шунингдек “муқаддас” деб ҳам юритилади.

“Муқаддас” дегани уларнинг Муқаддас Худога хизмат қилиш учун “ажратилганликларини” билдиради. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top