2:58

Руҳий ғалаба 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, фаришталар руҳий мавжудотлар ҳисобланади.

Вақти-вақти билан улар одамларга инсон қиёфасида кўринишлари хам мумкин. Бироқ шунга қарамай, улар барибир «руҳ» деб айтилаверадилар. Бу фаришталар биз, инсонлар каби танага эга эмаслар, деганидир.

Шунинг учун ҳам улар баъзи бир масалаларда одамлардан фарқ қиладилар, мисол учун, никоҳ қурмайдилар. Шунингдек, фаришталар ҳеч қачон ўлим кўрмайдилар. Муқаддаслар фаришталар шунингдек «муқаддас» деб ҳам юритилади.

«Муқаддас» дегани уларнинг Муқаддас Худога хизмат қилиш учун ажратилганликларини билдиради. Само лашкарлари самовий кучлар, фаришталар «само лашкарлари самовий кучлар» ёки «самовий мавжудотлар», деб ҳам аталадилар.

«Само лашкарлари самовий кучлар» самода Худонинг атрофида ҳамиша парвона бўладиган миллионлаб самовий мавжудотлардир. Мисол учун Ишаъё китобининг 31 боби 4 оятида «Қудратли» деган сўз «Қудратли Худонинг лашкари» деган маънони билдиради.

Қудратли Худо ўғиллари Муқаддас Каломнинг баъзи жойларида фаришталар «Худо ўғиллари», деб ҳам аталади. Улар Худонинг ижоди бўлганликлари учун, Унинг ўғиллари ҳисобланадилар.

Фаришталар яратилган мавжудотлардир. Ҳазрати Довуд ўз саноларида Худо ва Унинг ижодини олқишлашга бутун оламни чақиради. Худо Ўз Каломи орқали самовий мавжудотлар билан бир қаторда фаришталарни ҳам яратган.

Худо уларни яратган пайтда фаришталар Раббимизга ҳамду-санолар куйлаган эди. Яратган Эгамиз фаришталарни Ўзига ҳамду-сано ва олқишлар айтиши учун яратган. Фаришталарнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида сон-саноқсиз қилиб яратилган.

Колосаликларга мактубининг 1 боби 16 оятида айтилишича, фаришталарнинг яратилиши бир вақтнинг ўзидаёқ содир бўлган. Худо Каломига кўра, яратилиш узоқ вақт давом этадиган жараён бўлмаган.

Фаришталар фарзанд кўрмайдилар, шу боисдан, уларнинг сони ўзгармай қолаверади. Муқаддас Каломда уларнинг сони «лак-лак фаришталар тумонати», деб таърифланади. «Лак-лак» сўзи грекча «муриазин» деганидир.

Ваҳий китобининг 5 боби 11 оятида такрор келади ва бу ерда у фаришталарнинг сон-саноқсиз эканлигини билдиради. Фаришталар ўз мавқеъларига кўра одамлардан устун турадилар. Инсоният одам танасида мужассам бўлган Исо Масиҳни ўз ичига олган ҳолда «малаклардан андак паст» ҳисобланади. Ибронийларга мактуби 2 боб 7 ояти. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top