Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Ҳар бир жамиятда оиланинг қанча ва қачон болали бўлишини назорат қилиб бориш фойдадан ҳоли эмас. Аёл киши устма-уст ҳомиладор бўлиб, вақт оралиғида бола кетидан бола кўраверса кўпинча қувватсизланиб кетади. Унинг болалари нобуд бўлишга мойил бўлади. Ундан ташқари, аборт ҳам кўпгина оналарни азоб чекишига сабаб бўлади. Бола яшаб кетадиган даражада ривожланмай туриб, аёл ҳомиладорлигининг тўхтатилиши – аборт, яъни бола олдириш дейилади. Ушбу дастурда биз аборт сўзини фақат режа билан, яъни атайлаб бола олиб ташланадиган ҳолларни ифодалаш учунгина ишлатамиз.
Режалаштирилмаган аборт, яъни боланинг ўз-ўзидан тушиб кетиши „ҳомила тушиши” дейилади. Аборт қилиш ёки қилмаслик қарорига келиш — қийин масала бўлиши мумкин. Бундай қийин пайтларда, дўстона маслаҳат ва тушуниш, кўпчилик аёллар учун ёрдамдек бўлиши мумкин. Агар аборт касалхонада ёки клиникаларда тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилса, кўпинча аёл учун хавфсиз бўлади. Энг яхшиси, абортни ҳомиланинг кичиклигида қилган яхшидир. Лекин аборт уйда, хонаки йўл билан ва тиббиёт ходими бўлмаган одамлар томонидан амалга ошириладиган бўлса, унда аёл учун ўта хавфли бўлиши мумкин. Абортлар қилиш қонунга хилоф бўлган мамлакатларда ёки аборт қилдириш мушкул бўлган жойларда, бундай хонаки усуллар, 12 дан 50 ёшгача бўлган кўпгина
аёл-қизларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.
Ҳомиладорликни тўхтатиш мақсадида, бачадонни сиқиш, замонавий ёки шифобахш ўсимликлардан таёрланган дориларни ишлатиш кўп қон ёқотиш, инфекцияларга ва ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Абортдан кейин келадиган хавфли ўзгаришлар: иситма, қорин соҳасидаги оғриқ ва кўп қон йўқотиш киради. Агар сиз ҳомиладор бўлган аёлда, бундай белгиларни сезсангиз, бу аборт асорати бўлиши мумкин. Улар боланинг тушиб кетганини ҳам билдириши мумкин. Бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик ёки салпингит касаллиги кабилар ҳам аввалги аборт натижаси бўлиши мумкин. Юқоридаги муаммолари бор баъзи аёллар тиббий ёрдам олиш учун келади, аммо нима бўлганини айтишга уялади ёки қўрқади. Бошқалари эса тиббий ёрдамга боришга ҳам уялиб, қўрқиб юришади. Улар касали зўрайгунга қадар бормайдилар. Шу тариқа фурсат бой берилиши, натижаси ёмон бўлиши мумкин. Кўп қон кетиши ёки абортдан кейинги инфекция хавфлидир. Тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг!
Ҳар қандай абортдан сўнг антибиотик беринг. Бу инфекция ва хавфли асоратларга учраш эҳтимолини камайтиради. Ҳомиладорликнинг олдини олинг. Ҳомиладорликдан сақланиш усулларини аёл ва эркак бирдек билиши керак.
Абортдан сўнг ҳар қандай белги ёки муаммолари бор аёл дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиши керакдир.
Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.