3:05

Простата аденомаси

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Простата аденомаси — ҳар олтинчи эркакда учрайдиган, энг кенг тарқалган касаллик. «Хавф гуруҳи»да – 50 ёшдан ошган кишилар. Простата аденомаси ривожланишининг сабаби – ёш ўтган сайин эркаклар организмида кузатилувчи гормонал бузилишлар. Ундан кейинги ўринларда буйраклар саратони, ўт қопи саратони, пешобни тутиб тура олмаслик, эректил дисфункция, яъни жинсий қувватсизлик касалликларини қайд этиш мумкин.  Болаларни эса кўпинча буйраклар касаллиги ва пешоб йўлидаги инфекциялар безовта қилади. Репродуктив саломатлик борасида, худди бошқа соҳалар каби, болаликдан қайғуриш керак.

Касалликни илк ривожланиш босқичида аниқлаш ёки уни даволаш учун болаларнинг, айниқса ўғил болаларнинг ота-оналари жуда эътиборли бўлишлари лозим. Агар бола ҳожатга чиқишга қийналса ёки аксинча, тез-тез у ерга чиқса, бу шифокорга мурожаат қилиш учун етарли асос бўла олади. Агар сиз пешоб чиқариш йўли ўз жойида эмаслигини сезган бўлсангиз, мутахассисга мурожаат қилишингиз зарур. Болани чўмилтираётган пайтингизда унинг мояклари тўлиқ тушган ё тушмаганлигига эътибор беринг. Агар мояклардан бири тўлиқ тушмаган бўлса, бу келгусида бепуштликка олиб келиши мумкин. Агар мояклар организм ичида қолиб кетса, бу саратон ривожланишига олиб келади. Агар боланинг буйраклари ёки ўт қопида тош бўлса, у қорин оғриғидан шикоят қилади.

Болаларда тош ҳосил бўлгандаги оғриқ катталарникидан фарқ қилади. Боланинг иссиғи чиқиб, титроқ босиши мумкин. Шундай белгилар сезилган тақдирда, шифокорга мурожаат қилинг. Бундан ташқари, касаллик ирсий бўлса, унинг ривожланиш эҳтимоли юқорироқ  бўлади. Инсон неча ёшда бўлишидан қатъи назар, ҳар йили бир марта Ультра Товуш Текширувидандан ўтиш керак, бу ўсимтани эрта босқичда аниқлаш имконини беради. Простата аденомасининг профилактика усуллари йўқ. Бироқ сиз простата саратонининг олдини олишингиз мумкин. Бунинг учун 50 ёшдан ошган эркакларга камида йилда бир марта уролог-шифокорга кўриниш ва қон таҳлили ўтказиш тавсия қилинади.

Простата саратони дунёда касалланганлар сони бўйича ўпка саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. Хусусан, сўнгги авлод технологияси – «Да Винчи» роботи беморларда урологик операцияларни ўтказишда катта муваффақиятларга эришиш имконини бермоқда. Бу энг мураккаб операцияларини жарроҳ бошқаруви остида максимал даражада аниқлик билан амалга оширувчи ноёб технологик ускуна. Бу робот инсон қўлидан анча аниқроқ ва тезроқдир. У шифокорлар уддасидан чиқа олмайдиган, етиш энг қийин бўлган жойларга ҳам ета олади. Шу билан бирга қурилма операция қилинаётган соҳанинг ҳатто ўн карра катталаштирилган тасвирини акс эттиради. Туз истеъмолини камайтириш, газли ичимликлар, лимонадларни ичмаслик тавсия қилинади. Бу сийдик йўли тизимига салбий таъсир кўрсатади.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top