2:35

Жинсий аъзолари касалликлари

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Эсингизда бўлса, биз сизлар билан жинсий аъзоларининг касалликлари ҳақида сўз юритиб келган эдик. Бугун ҳам, айнан мана шу мавзуда тўхталиб, бу касалликларнинг яна бир нечтаси ҳақида сўз юритамиз. Жинсий органдаги якка, оғриқсиз яра заҳм белгиси бўлиши мумкин. Лекин яраларнинг кўп бўлиши, жинсий алоқа орқали юқадиган папилломатоз, жинсий герпес, шанкр каби бошқа касалликларнинг белгиси бўлиши ҳам мумкин. Папилломатоз сабабчиси жинсий алоқада юқадиган вирусдир. Касаллик нишонлари тананинг бошқа жойларида пайдо бўладиган сўгалларга ўхшайди. Лекин улар одатда кўп бўлади. Белгилари кўпинча қуйидагича бўлади.

Кичик, оқиш ёки жигар рангли усти қаттиқ ўсимталар. Эркак кишиларда у, асосан, эрлик олатида бўлади. Аммо у, шунингдек мояк ёки орқа пешовда бўлиши ҳам мумкин. Аёлларда эса улар қиннинг катта лаблари ёки қин ичи ёки орқа пешов атрофида пайдо бўлади. Жинсий герпес вирус орқали тарқаладиган оғриқли тери

инфекциясидир. Жинсий герпес жинсий йўл билан юқади. Жинсий органларда кичик қаварчиқлар пайдо бўлади. Унинг белгилари қуйидагича бўлади. Жинсий орган, эрлик олати ва қин, орқа пешов, думба ёки сонларда сув томчисига ўхшайдиган ва оғриб турадиган битта ёки бир талай қаварчиқлар пайдо бўлади.

Қаварчиқ ёрилиб, кичик очиқ яраларга айланади. Улар қуриб қора қўтир ҳосил қилади. Герпес яралар иситма, оғриқ, эт увишиши ва човдаги лимфа безларнинг шишиши билан 3 ҳафтадан ортиқ давом этиши мумкин. Аёллар сийишга қийналиши мумкин. Барча белгилар йўқолиб кетгандан сўнг ҳам вирус организмда

қолади. Бир неча ҳафта ёки йилдан сўнг бирдан яна пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча улар олдинги жойда пайдо бўлиб, дастлабкига нисбатан оғриқсизроқ бўлади ва тезроқ тузалиб кетади.

Герпесни даволовчи дори йўқ. Зарарланган жойни тоза тутинг. Пуфакчалар ёки яралар бор маҳалда, ҳатто презерватив билан ҳам жинсий алоқада бўлманг.

Қўлларингизни тез-тез ювинг ва яраларни ушламасликка ҳаракат қилинг. Яраларни ушлагандан сўнг бемор кўзларини ишқаласа ёки қўлини оғзига солса, касаллик кўзга ёки оғизга ўтиши мумкин.Эҳтиёт бўлинг, агар туғаётган аёлнинг герпес яралари бўлса, унинг боласи касалланиши мумкин. Бу жуда ҳам хавфлидир. Мабодо

сизда жинсий герпес бўлса, тиббиёт ходими ёки доянгизга бу ҳақида айтинг.

Эслатма, Ацикловир каби баъзи қиммат дорилар яраларнинг пайдо бўлиши билан ичилса, оғриқни пасайтириб, уларнинг тузалишини тезлаштиради.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top