Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Мен Павлуснинг қилган ибодатларини Каломдан ўқиб чиқдим, ва унинг кўп нарса учун ибодат қилганини кўрдим. Лекин яна такроран бир илтижо ёки сўраш такроран ва такроран келиб чиқяпти, у ҳам, бўлса, Павлуснинг бошқа Масиҳийлар учун, уларнинг Руҳий тушунишлари ёритилиши учун қилган ибодатларидир. У, улар учун ибодат қилиб, онг кўзларидаги пардани тушиши ва очилиши учун сўрайди. Ҳаворийнинг ибодатларидаги қайтарилишлар, ҳаёт мағзини ақлан тушуниш муҳимлигини, нима ҳақиқат ва нима ёлғон, нима ҳақиқий ва нима қалбаки эканини билишнинг муҳим эканини кўрсатади. Ундан ташқари, шайтоннинг ҳокимияти, одамларни кўр қилиши ва хаёлдан четлатиши ёки бирон бир нарсани ҳақиқийлигидан бошқа тарзда намойиш этишга шайтон қодир эканини кўрсатади. Баъзан ибодат бундай тез амалга ошмайди, баъзан бунинг учун кўпроқ вақт керак бўлади. Вақт фактори, Худо томонидан бошқарилади, У ҳеч қачон ибодат жавобини вақт билан белгиламайди. Лекин У дойим бизни ибодат ҳизматига, ўзимиз ва бошқалар учун ибодат қилишга чақиради. Худо ўргатганидек ибодат қилишни ўрганиб олсак, ўз ҳаётимиз ва бошқаларнинг ҳаётидаги Худонинг чексиз манбаъсини чиқариб юборамиз, ва шу йўсин, руҳимизни кучга тўлдириб ва ичги дунёмизни барқарор қилиб, ҳаёт муаммоларини бемалол қабул қилаверамиз.
Ибодат мавзусига икки парча билан якун соламан. Тимўтийга иккинчи мактубнинг 2чи бобининг 24дан 26чи оятларида, Ҳаворий ўзининг имондаги ўғлига шундай дейди: Худонинг қули жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлсин, ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, яна ўзига келиб, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Чунки иблис уларни асир қилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган (2Тимўтий 2:24-26).
Ёқубнинг мактубидан ҳам, ўқиймиз: Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар.
Билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади (Ёқуб 5:19-20).
Отажон, бу ҳақиқатлар ҳақида жуда кам биламиз, айниқса қудратли ибодат ҳизмати ҳақида. Бизга ибодат қилишни ўргатишинг учун илтижо қиламиз. Ибодатга етарлича аҳамият бермаганимиз, уни муҳим эмас ва арзимас деб ўйлаганимиз учун бизни кечир. Ибодатга жиддийлик билан қарашимизга ёрдам бер. Ибодатни биз билан боғланиб, Сен билан дойим алоқада бўлиш воситаси қилганингни англайлик. Шунда биз ҳам, ҳудди шогирдларинг ибодат қилганидек ибодат қиламиз. ”Раббий, бизга ибодат қилишни ўргат”. Сенинг номинг ила ибодат қилдик. Омин.
Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.