2:43

Қувғинларга бўлган реакциялар 7 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Биз учраган қувғин ё қалбимизни бузади, ё бўлмаса руҳий ўсишда кўмак беради — бу бизнинг уларга ёндашишимизга боғлиқ. Афсуски, одамларнинг аксарият қисми Худо қай тарзда улар фойдасига қувғиндан фойдаланишини кўра олмайди. Улар қувғинга яратилган вазиятдан қандай афзалликларни қўлга киритишни ўйлаш ўрнига уни рад этиб нотўғри ёндашади. Мана яна Худо бизнинг ҳаётимизда қувғинга нима учун йўл очиши борасидаги саволга жавобнинг беш варианти.

Худо қувғиндан бизни тўғри йўлга йўналтириш учун фойдаланади.

Баъзан Худо бизни қимирлашга мажбур этувчи оёғимиз остига ўт ёқишга мажбур. Бизга нисбатан ташқаридан бўлган муаммо ва босимлар кўпинча янги йўналишларни кўрсатади ва бизни олдинга фаол ҳаракат қилишга ундайди. Балким, Худо диққатимизни Ўзига жалб қилмоқчидир? “Жангу жадаллардан қолган яралар — ёвузликка қарши шифо” (Ҳикматлар 20:30). Шундай қилиб, баъзан одамга ўзини ўз ҳаракатлари йўналишини ўзгартиришга мажбур этиш учун оғриқни бошидан ўтказишига тўғри келади.

Худо бизни синаш учун қувғиндан фойдаланади.

Худо қачондир мушкул танловни олдингизга қўйиб, синаганми? Бу масала сизда нимани очди? “Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар. Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр–тоқат ҳосил бўлади” (Ёқуб).

Худо бизни тузатиш учун қувғиндан фойдаланади.

Баъзи сабоқларни биз фақатгина оғриқ ва мағлубиятлардан оламиз. Биз ёш бўлганимизда, ота–онамиз бизни иссиқ печкага тегмасликни огоҳлантирган. Аммо биз бу огоҳлантириш маъносини амалда, яъни ўзимизни куйдириб олгандан сўнг яхши англадик. Баъзан биз, мисол учун соғлиқ, пул, ўзаро самимий муносабатларни фақатгина уни йўқотибгина тушунамиз. “Жафо чекканим менга яхши бўлибди, чунки қонун–қоидаларинг ўрганиб олдим” (Заб. 118:71).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top