3:29

Хафагарчилик ва кечирим ҳақидаги ибодат

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Шундай қилиб, мен кўнглимда ёнингизга яна хафагарчилик билан келмасликка қарор қилдим. Агар мен сизларни хафа қиладиган бўлсам, хафа қилганларимдан бошқа кимлар ҳам мени овунтира оларди? Мен ҳам олдиндан шунинг учун сизларга ёздимки, ёнингизга келганимда мени хурсанд қиладиган одамлардан хафагарчилик кўрмайин. Чунки ишончим комилки, менинг севинчим ҳаммангизнинг севинчингиздир. Мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз муҳаббатимни сезишингиз учун чуқур қайғу ва юрак изтироби ичида ҳамда тўхтовсиз кўз ёшлари билан ёздим. Агар ким хафа қилган бўлса ҳам, мени эмас, муболаға қилмасдан айтяпманки, деярли ҳаммангизни хафа қилган бўлади.

Хафа қилган одамга кўпчилик томонидан берилган бундай жазо етар. Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир. Ҳа, унга бошқатдан муҳаббат қўйишингизни илтимос қиламан. Сизлар ҳар ишда итоатли бўлганингизни амалда билиш учун сизларга ёздим. Бирор кишини бирор нарса хусусида кечирсангизлар, мен ҳам кечираман. Мен кимни кечирган бўлсам, уни сизлар учун, Масиҳнинг ҳузурида туриб кечирдим. Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку.

Масиҳнинг Хушхабарини етказиш учун Троас шаҳрига келганимда, Раббим менга бир эшик очиб берган эди. Шунга қарамай, руҳим тинч эмас эди, чунки биродарим Титусни у ерда топмаган эдим. Ниҳоят у ёқдагилар билан хайрлашиб, Македонияга жўнадим. Худога шукр! У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир ва биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатаётир. Биз халос бўладиганларнинг ҳам, ҳалок бўладиганларнинг ҳам орасида Худо шаънига таралаётган Масиҳнинг хуш ҳидимиз.

Бу – ҳалок бўладиганлар учун ҳалокатли ўлим ҳидидир, халос бўладиганлар учун эса яшатувчи ҳаёт ҳидидир. (2Кор. 2). Азизлар, кечирим сўзи қандай кучга ва маънога эга экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Кечирим олиш, баъзан, қайта туғилгандек ҳиссини беради. Нима учун бундай? Чунки, айнан кечирим олиш, инсон юрагини озод қилади. Айнан, кечирим олиш, бизни Худога яқинлаштиради. Кечирим олмай, Худонинг хузурига боролмаймиз. Кечирим олмай, муносабатлар тикланмайди. Қандай кишанларда бўлмайлик, айнан кечирим бу занжирларни бузиб ташлаш кучига эгадир. Гуноҳингиз оғир ёки енгил бўлишидан қатъий назар, айнан кечирим олиш бизни самодаги қушдек озод қилади. Келинг, айнан кечиримга бағишлаб қўлларимизни дуо учун очамиз. Худойим, Осмондаги Отажон, кечирим олиш кучини хочинг ва тўккан бегуноҳ қонинг орқали бизга намоён қилганинг учун чексиз миннатдорман. Сен бизни қандай кечирган бўлсанг, бизни ҳафа қилганларни ҳам кечиришни уддала олайлик. Бизга кечиришни ўргат! Бизга ҳам кечиришни ўргат. Бешюз динор қарзимизни кечирганингдек, биз ҳам бизга 50 динор қарз бўлган биродаримизни кечиришни ўргат. Хафа қилганларимиз олдига бориб, самимийлик билан кечирим сўрашга ўргат. Чунки, айнан кечирим Сенинг севгинг тимсолидир. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин! Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top