3:00

Ҳаёт мазмуни ва рағбат

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устоздан сўради: -Устоз, ҳаётнинг мазмуни нимадан иборат? — Кимнинг ҳаёти мазмуни ҳақида сўраяпсан? — ҳайрон бўлди устоз.

Шогирд бир оз ўйлаб туриб деди: -Умуман, инсон ҳаётининг мазмуни нимада?

Устоз чукур ҳўрсинди, сўнг ўтирган шогирдларига ҳараб деди:

Жавоб топишга уриниб кўринглар-чи! Балки муҳаббатдадир, — деди бир шогирд.

Ёмон эмас, — деди устоз, — аммо бекорга яшамаган эканман дейиш учун биргина мзуҳаббат, севги етарли бўлмайди. Бошқа бир шогирд ўрнидан туриб деди:

Менимча, ҳаётнинг мазмуни ўзингдан асрларга татийдиган из қолдиришда, масалан, сизга ўхшаб, мзуҳтарам устоз. Шундайми, — жилмайди устоз, — агар мен сени билмаганимда, бу гапингни носамимийликка қўяр эдим.

Сен одамларнинг кўпчилиги беҳуда яшаяпти деб ўйлайсанми? Учинчи шогирд билмасам дегандай елкасини қисиб гапида давом этди: Балки бу мазмунни қидиришга ҳожат йўкдир? Давом этчи, қани, — қизиқиб қолди устоз. — Нима учун шундай ўйлаётганингни тушунтириб бер. Менинг назаримда, — деди шогирд, — бу саволга жавоб излаётганда, биринчидан, аниқ ва ягона жавобни топа олмаймиз, доим иккиланамиз. Иккинчидан эса, қандай жавоб топишимиздан қатъи назар, бизнинг жавобимизга қарши чиқадиган ва баҳслашадиган одам доим топилади. Одамнинг умри ҳаёт мазмунини топиш билан ўтиб кетади. Яъни, — кулиб деди устоз, — ҳаётнинг мазмуни шундаки… Яшашда… — устознинг гапини илиб кетди шогирд.

Менимча, бу жавоб тўғри бўлди! — устоз шогирдларга қараб имо қилди ва дарс тугаганини билдирди. Бу воқеада биз устознинг шундоқ ҳам мураккаб бўлган нарсаларни яна ҳам мураккаблаштиришга уринмаганига гувоҳ бўламиз. Бошқа куни эса шогирд устозидан сўради: Устоз, сотувчи учун яхши мақтовлар қандай бўлади? Харидор томонидан айтиладиган мақтовларми? — аниқлаштирди устоз. Йўқ… бошлиғи айтадиган, — жавоб берди шогирд. — Мен ўз компаниямдаги сотувчиларни бошқараман, фикримча, баъзан уларга нисбатан ноҳақ муносабатда бўлаётгандайман. Мен сотувчига жуда моҳирсан дейман, мукофот бераман, лекин уларга бундан ҳам кўпроғини беришим керак деган ҳис мени тинч қўймаяпти.

Сенда шундай ҳис бўлгани жуда яхши, — кулиб жавоб берди устоз. — Чунки сен кўпроқ нарсаларни қилишга қодирсан! Лекин нима? — устозга умид билан қаради шогирд. Ўйлаб кўр, — деди устоз бошини эгиб, сенинг сотувчинг кўпроқ ишлай олиши мумкин, устоз шогирдига фикрингни давом эттир дегандек қўли билан ишора қилди. Агар мен унга кўпроқ ишлаши учун имкон берсам! — хурсанд бўлганидан ҳайқириб юборди шогирд. Устоз эса кулганча унинг елкасига ҳоқиб қуйди. Шогирдларнинг кўпгина эсдаликларида бу ёки шунга ўхшаш воқеаларга берган куиск изоҳларини ўқиймиз: «Сотувчини рағбатлантирмоқчимисан — унга ана шу рағбатни ишлаб олишига кўпроқ имкон бер!». Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top