2:40

Нарҳ қачон туширилади ва пулни хисоблаш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Устознинг ёнига бир сотувчи маслаҳат олиш учун келган экан ва унга жуда катта микдорда пул тўлади. Устоз, қандай вазиятларда нархни камайтириш керак? — сўради меҳмон. Биринчидан, нархларни туширсанг сен сота оласан ёки умуман сота олмайсан. Иккинчидан нархни туширсанг, нафақат кўп сотасан, балки кўп пул ишлаб ҳам оласан, — кулди устоз. — Учинчидан, агар шуғулланишинг учун ҳеч нима топилмаса, шунда нархни туширишинг мумкин…

Учинчиси ҳақида гапирганда сиз бу аҳмоқлик эканини назарда тутяпсизми, — аниқлаштирди сотувчи. Арзирли сабаблар бўлмаса, нархни тушириш албатта аҳмоқлик бўлади, — бошини қимирлатиб тасдиқлади устоз. — Лекин бу шунчаки аҳмоқлик эмас, балки энг катта аҳмоқлик бўларди. Устоз, — деди бир куни шогирд, — қўл остимдаги сотувчилар кўпинча корхонага ҳам, ўзларига ҳам кам маблағ олиб келадиган мижозни ташлаб кетолмайдиган, лекин бу кўп куч ва вақт оладиган вазиятга тушиб қоладилар. Мен қандай қилиб уларни сотувчилик қилишларига ишонтиришим ва шундай қилишга рози бўлишларига ёрдам беришим мумкин?

Бу жуда осон, — деди устоз, — ўртача бир соатда қанча пул ишлаб олишларини улар билан бирга ҳисоблаш керак. Шунда қайси мижоз уларни олдинга ҳаракатлантираётганини, қайси бири орқага тортаётганини ўз кўзлари билан кўрадилар. Шогирд устозига миннатдорлик билдирди ва уни амалга ошириш учун шу заҳоти фирмасига қараб кетди.

Шогирд икки ойга яқин дарсга келмади. Қайтганида эса устоз айтган ишни сотувчилар билан қандай амалга оширганини айтиб берди. Шундан сўнг ҳамма сотувчилар ўз мижозларига бошқача муносабатда бўладиган бўлишибди.

Бу кутилмаган натижани берди, — деди шогирд. — Биз алоқани узмоқчи бўлган мижозларнинг ярмидан кўпи биз билан ишлаш учун харидлар ҳажмини кўпайтиришди. Бундан ташқари, улар ҳамма кундалик масалаларни тезроқ ҳал қиладиган бўлдилар. Шунинг учун мижозларга хизмат кўрсатишга кам вақт сарфланадиган бўлди.

Лекин энг қизиғи шундаки, — деди шогирд, — йирик мижозлар келганда уларга кўп вақт сарфладик, улар билан ишлаганимизда ҳам даромадимиз ортди! Мен сенинг охирги гапингдан жуда хурсандман! — жилмайди устоз, ўтган сафар сен шу қадар тез югуриб кетдингки, ҳамма гапимни тушунганингга шубҳа қилгандим. Энди эса биляпманки, айтганларимни тўғри англабсан! – деди устоз.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top