3:35

Маърузачи ва пул хикояси

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир қуни устоз шогирдлари билан маҳаллий университетлардан бирига ўзини қизиқтирган мавзудаги маърузани тинглаш учун борди. Маъруза тугагач, шогирдлар устоздан сўрабди: Бу мавзу ҳақида сиз нима дейсиз, устоз? Маърузачи ўз касбини қанчалик яхши билади? Менинг назаримда, — деди устоз, — у университетда эмас, балки мактабда, ҳатто боғчада дарс бериши керак, деб ҳисоблайман.

Устоз шу гапларни айтаётганда уларга яқин турган бир киши ўгирилдида, катта-катта қадам ташлаб нари кетди. Бир шогирд қичқириб юборди: Устоз, ахир бу ўша профессор-ку! Устоз маърузачининг орқасидан қараб туриб кулди: Унга етиб олинг ва айтинг, мен хато қилибман, у мактабда дарс берса бўларкан! Бу воқеа бизни жуда ҳайратлантирди. Биз буни ўзимизча муҳокама қилдик. Устоз профессорни хафа қилиб қўйгани етмагандай, ғайриодатий тарзда фикрини тезда ўзгартиради. Тасодифан бир эсдалик кўлимизга тушиб қолди, унинг муаллифи ўша профессор эди. Бу воқеанинг Бирлашган Қиролликларда рўй берганини ҳам аникладик. Профессор эса ўша вақтда 29 ёшда бўлган. Шогирд ўз кундалигида шундай ёзган: «Назаримда ўша куни жуда муваффақиятли 1 маъруза қилдим, ўзимдан кўнглим тўқ, тингловчилар орасида устоз ҳам ўтирганидан хурсанд эдим, Лекин менга берган баҳосини эшитиб хафа бўлдим. Университетда эмас, мактаб, ҳатто болалар боғчасида дарс бериши керак деган сўзларидан ранжидим. Бир шогирди ортимдан етиб келиб ҳаммасини тушунтириб берди. Маълум бўлишича, устоз илк болалик давридан бошлаб таълим босқичларида энг яхши устозлар ишлаши керак деган фикрни илгари сурган. Бу фикрга тўла қўшиламан. Мен эса бундай самимий мақтовни охиригача тушунмай бекорга хафа бўлибман. Уни ҳамма билиши ва кўпгина давлатларда ҳурмат қилишлари бежиз эмас…»

Шогирд устоздан сўради: Устоз, пул нима ўзи? Устоз савол берган болага қаради ва қулди: Фақат пулни кўрмаганман дема. Сен бизнинг савдо мактабимизда таълим олиш учун пул тўлагансан, шундайми?! Энди нима сўрамоқчи бўлаётганингни ўйла, сўнг саволингни бер! Ҳа, албатта, — юзи ёришиб кетди шогирднинг (у оддий бўлмаган савол бермоқчи бўлганга ўхшайди). — Харидорнинг кармонидаги пуллар қандай пуллар? Бу яхши савол бўлди, маъқуллагандек бошини қимирлатди устоз. — Харидор кармонидаги пуллар, — устоз атайин жим қолди ва кулиб гапини давом эттирди, — кармондаги пуллар ҳеч нима эмас! Нега энди? — шогирд ҳайрон бўлди. — Ахир биз доим даромад ҳақида гапирамиз, сарф-харажатларни ҳисоблаймиз. Пулга эътибор қилмайдиган корхона парчаланиб кетади-ку ахир! Сен ҳақсан, — деди устоз. — Ахир биз харидорнинг кармонидаги пул тўғрисида гаплашмаганмиз. Пуллар кармонда экан, улар бир парча қоғоз бўлиб қолаверади. Инсон бу пулларга нима сотиб олиш мумкинлиги ҳақида ўйлайди, лекин бу унинг бошида содир бўлади, кармонида эмас. Сўнг у ўзи учун қадрли ва кармонидаги пуллардан ҳам бебаҳо деб ҳисоблаган бирон нарса сотиб олади. Харидини уйга олиб келганидан сўнг ўша тафовут учун қувонади. Лекин бу пул эмас. Бундан келиб чиқадики, пуллар ҳеч нима эмас экан-да! Албатта, — кулди устоз. — Мен улар бир парча қоғоз ёки металл буюм деб айтдим-ку! Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top