2:42

Танлов ва ақл

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни янги шогирд устоздан сўради: Устоз, агар харидор сотувчига ёқмаса нима қйлиш керак? Ёқмаса?! — қайта сўради устоз.

Ҳа, қошларини чимирди шогирд, — биласизми, бир қарашда сизга ёқмайдиган кишилар ҳам бўлади. Кийиниши, гапириши, ахлоқи сизга ҳеч ёқмайди…

Жуда қизиқ, деди устоз, — хўш, ўша сенга ёқмайдиган харидорнинг пули борми?

Билмасам… лекин дўконга келдими, демак, пули бўлиши керак. Албатта, бор…

Сенга пул ёқмай қолган пайтлар бўладими? — сўради устоз шогирдидан;

Пулми? — ҳайрон бўлди шогирд, — йўқ, пул менга ҳар доим ёқади. Сен пулни яхши кўрасанми? — саволига аниқлик киритди устоз.

Ҳа, пулни яхши кўраман, — ўз жавобининг маъносини тушуниб қолиб, бирдан шогирднинг юзи қизариб кетди. Унда ўзинг танла, — гапини давом эттирди устоз, — қайси бири кучли: пулга бўлган муҳаббатми ёки ташқи қўриниши ғайритабиий бўлган мижозми?

Бир куни шогирд устозига деди: — Устоз, мен ҳозир ишлаб турган корхона фаоли- ятини мукаммаллаштирадиган ва ривожлантирадиган кўп нарсаларни ўйлаб қўйдим, лекин раҳбар мени тинглашни хоҳламаяпти. — Қани, батафсилроқ сўзла-чи.

Шунда шогирд фирмадаги вазият ҳақида гапириб берди. Фирма раҳбарига айтмоқчи бўлган таклифлари, мулоҳазалари хусусида сўзлади. Лекин бошлиқ унинг сўзларини охиригача эшитмай, сзуҳбатни бўлиб қўйгани ва у шошилинч бошқа ишга чақирганини баҳона қилиб кетиб қолганидан ранжиганини ҳам яширмади.

Ўз таклифларини ёзма равишда раҳбарга топширганида эса «Йилнинг охирида эслатиб қўй» ёки «Ҳозир вақти эмас» деган жавоблар бўлганини айтди. Сен таклиф қилаётган нарсалар мантиқий, ақлга сиғадиган гаплар, — қошлари чимирилди устознинг. — Хаёлингдагиларнинг ҳаммасини қоғозга ёзиб келгин.

Эртасига шогирд таклиф ва мулоҳазаларини йигирма варақли рангли, қиммат қоғозга ёзиб устозга топширди. Устоз дафтарнинг охирги бетига имзо кўйди-да, уни раҳбарга устоз номидан топширишни буюрди.

Кечга томон шогирд ҳурсанд бўлганча устоз ёнига келди ва ҳамма таклифлари мамнуният билан қабул қилинганини гапириб берди. Сўнг доно маслаҳатлар бергани учун бошлиқ бир даста пул берганини айтиб, пулни унга берди.

Сен нимага хурсанд бўляпсан? — сўради устоз. — Унга ақл эмас, унга обрў, нуфуз керак экан. Ҳозир ишлаётган фирманг сенга муносиб эмас. Устоз пулларни шогирдига берди ва унга ўз хусусий корхонасини очишни маслаҳат берди.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top