2:47

Катта компанияда. Савдоингизни мухокама қилинг

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устозидан сўради: Устоз, мен компания қанча катта бўлса, унинг мижозларга муносабати шунча ёмон бўлишини сездим. Нега шундай ва бу асослими? Тошлар… — гап бошлади устоз, — тош катта эмас, тангадек тошни қанча юқорига отсанг, осмондаги қушни уриб туширишинг мумкин. Муштдек келадиган тошни, — устоз бир оз қулимсиради, — душманга қарата отиб, кўзини кўкартирасан.

Ундан ҳам катта тошлардан асрларга бардош берадиган уй қурасан. Одамдек келадиган тошлар эса фақат йўлда ётишга ва йуловчиларга халақит қилишга ярайди… Ҳа, дарвоқе, бундай тошлардан яхшигина ҳайкал ясаш ҳам мумкин, деди устоз. Бир куни устоз ёнига мамлакатнинг жануб томонида жойлашган, 100 километр узоқликдаги бир шаҳардан йўловчи келди. Устоз меҳмонни қабул қилаётган чоғда йўловчи деди: — О, буюк устоз, сизга бўлган ҳурматим ва эҳти- ромимни изҳор этишни истайман.

Сизнинг фикрларингизни шогирдларингиз ҳикояларидан ўқир эканман, улар мазмунан шу қадар теранки, ҳамма ҳам бирданига улар моҳиятига етиб бормайди. Биласизки, бизнинг шаҳарчамизда «Йўлнинг илк қа- дами» клуби ишлайди. Унда қатнашадиганларнинг ҳаммаси ҳам савдога алоқадор кишилар эмас. Биз кечқурунлари сизнинг бир-икки ибораларингиз устида баҳслашамиз. Гуруҳларга бўлиниб, айнан нимани назарда тутганингизни бир-биримизга исботлаймиз.

Қизиқ, — деди устоз. — Агар мен ақлдан озсам, бу бирон нимани ўзгартирармиди?

Устознинг бу мавзуга оид бошқа мулоҳазалари бизгача етиб келмаган, аммо шогирдларининг битикларида устознинг ўз машҳурлигига истеҳзо билан қараганига ишора қилувчи сатрлар учрайди. Устоз ўз савдосини муҳокама қилиш ўрнига унинг гап-сўзларини баҳс-мунозарага айлантирган кишиларга ачинарди.

Бир куни шогирд устозга шундай деди: — Устоз, фирмамдаги сотувчиларни ўрганаётганимда улар доим мендан мижозларга таъсир кўрсатиш сирини сўрашади, уларнинг нозик томонини топишни ва бундан фойдаланишни ўргатинг дейишади…

Ундай бўлса, сотувчиларингга ўргат, — бошини қимирлатди устоз. — Сўрашяптими… демак, ўрганишади, кўлларидан келади. Ожиз томонига таъсир этишни билиш учун ўрганаётган одамнинг ўзи кучли бўлиши керак…

Устоз ҳаетлигида ёзилган қайдларнинг кўпчилигида худди шу воқеага ўхшаш битикларни ўқиймиз, уларда устоз салбий ва хавфли бўлган таъсир этиш усулларини санамаган. Шунга кўра, устоз таъсир кўрсатишни сотувчининг маҳора- ти деб ҳисоблаган. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top