2:44

Савдони жонлаштириш йўллари 1 қисм

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Баъзи кишилар доимий равишда ишлари яхши юрмаётганидан ёзғирадилар. Ҳамманинг ҳолати бир хил бўлгани ҳолда, ҳамма сингари улар ҳам инқироздан чиқиб кета олмаётганлари ҳақида сафсата сотадилар. Аслида эса ҳолат умуман бошқача бўлади.

Бошҳа тарафдаги фирма бутун ишчилари билан тиним билмай ишлаб, халқнинг эътиборини қозонган, одамларнинг диққатини жалб қилиш орқали сотишни жадаллаштириш учун турли тадбирларни ишга солиб ётган бўлади.

Уларнинг бу тадбирлари натижасида ишларида жонланиш кўзга ташланиб, даромадлари орта бошлайди.

Шундай дўконлар ҳам борки, ишлари бутунлай ўлмаган, фақат турғун ва уйқу ҳолатида бўлади. Уларни жонлантириш керак. Қуйидаги мисоллар турғун тижоратни қандай қилиб жонлантиришга оид. Жуда катта савдо корхонаси йиллар давомида янгича иш кўрмасди. Ҳар куни бор мижозини йўқотиб борарди. Ҳатто сотувчилар шунчалик қотиб қолган эдики, эшикдан кирган харидор уларни кўриб, дарҳол ортига қайтиб чиқиб кетарди. Бу корхонада ҳамма жойда бўлганидек, аввало бошқарувчиларни уйғотиш керак эди.

Бош директор вафот этгач, корхонага бошқа раҳбар тайинланди. Янги директор мудраб ётган идора мажлисини уйғотди. Сотиш ишлари мудири ҳеч «уйғона олмасди», уни нафақага чиқаришди. Янги директор бутун корхонани текшириб чикди, бу улкан магазин беш қаватли эди. Унинг ҳамма томони янгидан тартибга келтирилди. Безаклар ва витриналар алмаштирилди. Раҳбар ишчиларга тушлик эълон қилиб, йиғилганларга корхона аҳволи ҳақида маълумот берди: «Магази- нимиздаги ҳаракатсизликка барчамиз бир бўлиб барҳам берамиз. Рақобатчиларимиз бор, уларнинг витриналарига қаранг, унутмангки, бизнинг магазинимиз шаҳарда ягона эмас, буни доимо ёдда тутинг! Энди янада кўпроқ ва тезроқ ишлашингизга тўғри келади. Ҳар ким ўз масъулиятини ҳис қилсин! Бир ойдан кейин яна йиғиламиз ва ҳар бир бўлимнинг сотув кўрсаткичлари билан сизларни таништираман. Ўз ишига масъулиятсиз ёндашган ва сотувда муваффақиятга эриша олмаган сотувчиларга нисбатан кескин чоралар кўрилади. Мен бунга ваъда бераман!»

Бу сўзлар сотувчиларни сергаклантирди. Магазинда аста-секин жонланиш сезилди. Яхши ишлаётганлар ўз ишида давом этди. Ярамайдиганлари ишдан четлатилди, чунки улар ҳануз «уйғониш»ни исташмасди. Бу тадбир қисқа муддатда ўз сама- расини берди.

Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top