Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Янги келган талаба устоздан сўради: Устоз, мен кўпинча мижозга таклиф берганимда, ундан жавоб бўлмайди, таклифимга қизиқиш билдирмайди.
Сен ўз фикрларингни тоза, сифатли қоғозга ёзасанми? — сўради устоз шогирдидан.
Йўқ, мен таклифимни телеграмма шаклида жўнатаман, — жавоб берди шогирд ўзидан мағрурланган ҳолда. Сенинг харидоринг қайси шаҳарда яшайди? — устознинг қошлари кўтарилди. Ўзимизнинг шаҳарда, — кулди шогирд. — Мен телеграмма жўната туриб, фирмамизнинг янги техника асосларидан қай даражада фойдаланишини исботлайман, қолаверса, мен мижознинг вақтини жуда қадрлайман!
— Нимага хурсанд бўлаётганингни, нима билан фахрланишингни, кимга нимани исботлаётганингни тушунолмадим, — афсусланганча гапирди устоз. — Мижозинг у билан мулоқот қилишни истамаётганингни сезаётган экан. Агар харидор билан юзма-юз мулоқот қилсанг, мижозинг сен истаган жавобни беради.
Бир куни шогирд устозга шундай савол берди: Устоз, мен мижозларимни йўқотаётганимни пайқадим. Мижозга маҳсулотимни сотаман, кейин у узоқ вақт кўринмай кетади, мендан ҳеч нима сотиб олмайди. Лекин маҳсулотим унга ҳамиша кераклигини биламан. Унинг ёнига бораман-да, мендан бирон нарса харид қилишини сўрайман. Аммо мижоз кўпинча жавобан маҳсулотнинг янги партиясини менинг рақобатчиларимдан сотиб олганини айтади. Сенинг маҳсулотинг сифатлими ўзи? — сўради устоз.
Ҳа, бунинг устига маҳсулотларим рақобатчиларникидан яхшилигига ишончим комил. Лекин мен ҳеч қачон маҳсулотимни улардан арзон сотмайман, аксинча, нархи баландроқ бўлади. Деярли барча харидорлар буни ижобий қабул қиладилар… Мен энди ҳамма гап нархнаводамикин деб шубҳаланиб қолдим.
Ҳамма гап вақтда. Сен бир қун олдин юр. Рақобатчилардан бир кун олдинми? Ундай бўлса рақобатчимнинг қачон келишини қаердан биламан? Сен рақобатчинг қачон келиши кераклигини ўзи билади деб ўйлайсанми? Шундай, сен бир кун аввал кел…
Лекин қандай қилиб?! Умуман, кеча кел, — устоз шундай деб қўли билан шогирдининг кетишига изн бергандек ишора қилди.
Устоз ўша пайтда шогирдини ҳайдадими ёки шунчаки уйига жўнатиб юбордими, билолмадик. Буни билиш учун ўша шогирдга мурожаат қилган эдик, у: «Албатта, мен кейинги куни эрталаб келдим!» деб жавоб берди.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.