3:40

Худони таниб билиш одамга нима беради?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худони таниб билиш одамга нима беради? Аввалам бор, Худога бўлган имон одамнинг ҳаётига маъно беради. Инсон ҳаётини руҳан бой қилиб, уни хурсандчиликка тўлдиради. Худди шу нарсани, бир бири билан муносабатда бўлган икки одам ҳақида ҳам айтиш мумкин. Икки одамнинг ўзаро қилган муносабати, уларни ёлғизликдан асрайди, бир бирига далда бериш имконини туғдиради, икки одам энди ёлғиз бўлмай, бир бири учун яқин дўст бўла олади. Худо билан бўлган муносабат ҳам худди шундайдир. Худо билан кечирилган ҳаётни “сифатли” деб айтиш мумкин. Бордию, бизнинг шеригимиз ёки дўстимиз Худо бўладиган бўлса, унда орамиздаги муносабат нафақат маъно билан, балки бу маъно чексиз бўлиб, абадий ҳаёт билан боғлиқ бўлади. Худо билан дўст бўлиш, У билан муносабат қуриш, одамга чексиз хурсандчилик ва катта ҳаётий тажрибага эга бўламиз. У билан муносабатга кирсак, қалбимиз худди бахордаги далага ўхшаб ранг-баранг гуллар билан тўлади.

Ёлғиз ва хомуш одамларнинг ҳаётини хеч кузатиб кўрганмисиз? Уларнинг дунё қараши кенг бўлмай, ўзларини севимли одатлар ва фикрлар билан чегаралаб қўйиб яшайдилар. Улар худди, ўзлари барпо қилган девор ичига кириб олиб яшашашади. Лекин бордию, уларнинг ҳаётларига бирон бир одам кириб келса, хаммаси ўзгаришни бошлайди. Деворлар бузулади, муносабатлар қурилади, ва ҳаёт кул рангдан рангабаранг ҳаётга айланади. Энди худди шу одам Худо билан дўст бўлди дейлик. Унинг ички ва ташқи дунёси нақадар ўзгариб кетишини кўзингиз олдига бир келтириб кўринг. Дунё қараш шу қадар кенгайиб кетадики, атроф шу қадар маънога ва севгига тўладики, одам худди янги ҳаётни бошлаганидек бўлиб қолади. Фақат Худо билан учрашган одам чиндан ҳам ҳақиқий ва сифатли ҳаётни бошидан кечириши мумкин. Борлиғимиз чуқур денгизга ўхшаб чексиз бўлиб қолади.

Худони таниган кунимиздан бошлаб – биз одамнинг ҳақиқий ҳаёти қандай бўлиши кераклигини билиб оламиз. Айнан Худо, бизга хар томонлама озодлик бера олади. Худо бизни севади, лекин буни фақат Раббимиз Исо қилган қурбонлигини тан олгандагина хис этиш мумкин. Худонинг олдига олиб борувчи йўл ҳам, айнан Унинг хочдаги ўлимидир. Уни хочи худди кўрсатгич каби тўғри йўлни кўрсатиб туради. Худони билиш, У билан яқин муносабатга кириш, одамни батамоман ўзгартириб юборади. Айнан хазрати Исонинг қилган қурбонлигини тан олиб, Унга имон келтириб абадий ҳаётга, яъни биз кутган нажотга эришамиз. Бу масалада, хаворий Павлус, Коринфдаги имонлиларга ёзган мактубида шундай дейди, “Ҳеч ким ўз-ўзини алдамасин. Сизлардан ким бу дунёда доно бўламан деса, доно бўлиш учун ўзини ақлсиз деб билсин. 19 Чунки бу дунёнинг донолиги Худо олдида ақлсизликдир. Забурда ёзилганидай: «У доноларни ўзларининг қувлиги ила тўрга илинтирар». Ва яна шундай ёзилган: «Худованд биладир-ким, Донолар фикр-хаёлоти пучга чиқур». Шунинг учун ҳеч ким одамийлик билан мақтанмасин. Чунки ҳамма нарса ўзингизники: Павлус-у, Аполлос-у, Кифа ҳам, дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, шу дам ва келажак ҳам – ҳаммаси сизларники. Сизлар эса – Масиҳники, Масиҳ эса – Худоникидир.” (1Кор 3). Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top