3:32

Худонинг овозига бўлган диққатимиз

MP3

Салом азизлар. Исо билан бирга дастурхон атрофида ўтирганлардан бири Унинг сўзларини эшитиб, Унга: – Худонинг Шоҳлигида туз тотган киши бахтлидир! – деди. Исо ўз навбатида унга деди: “Бир одам кечки катта дастурхон ясаб, кўпларни таклиф этибди. Зиёфат вақти етганда: – Келинглар, дастурхон тайёр бўлди, – деб меҳмонларни чақирмоқ учун хизматкорини юборибди. Шунда ҳаммалари келишиб олгандек, узр сўрай бошлашибди. Биринчиси унга: – Мен ер сотиб олдим, бориб уни кўришим керак. Илтимос, мени кечиринг, – дебди. Бошқаси эса: – Мен беш жуфт ҳўкиз сотиб олдим, уларни синагани боряпман. Илтимос, мени кечиринг, – дебди. Учинчи бирови ҳам: – Мен хотин олдим, шунинг учун келолмайман, – дебди.

Хизматкор қайтиб келиб, хўжайинига вазиятни тушунтирибди. Хўжайин ғазабланиб, хизматкорига: – Тез бўл, шаҳарнинг йўлак ва кўчаларини кезиб чиқ, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни бу ерга олиб кел, – дебди. Хизматкор бориб келиб:

Хўжайин, буюрганларингизни бажардим-у, яна ҳам бўш жой бор, – дебди. Шунда хўжайин хизматкорига: – Йўлларга чиқ, сўқмоқларга бор, элни келишга қиста, токи уйим тўлсин, – дебди. – Сизларга айтаманки, чақирилган одамлардан бирортаси ҳам зиёфатимдан тотиб кўрмайди.” Исо фарзий бошлиғининг уйида меҳмонлар билан бирга ўтираркан, меҳмонлардан бири хурсанд бўлиб: “Худонинг Шоҳлигида туз тотган киши бахтлидир!” — деб айтди. Шунда Исо буюк зиёфат ҳақида бир масал айтиб берди. Бу масал Осмондаги Шоҳлик, ҳамда Отамиз Худо ва Исо Масиҳ ҳузурида бўладиган зиёфат ҳақида эди. Худонинг дастурхонидан тамадди қилиш таклифини рад этадиган биронта одам бормикан? Уни Ким таклиф қилганини билмасагина бундай таклифни рад этиши мумкин. Бу борада Павлус шундай деган эди: “Бу ҳикматни дунё ҳокимларидан ҳеч ким тушунмади. Тушунсалар эди, улуғ Раббимизни хочга михламас эдилар.” (1Коринфликларга 2:8). Римликлар ва яҳудий дин бошлиқлари Исо Масиҳнинг кимлигини билмаганлари учун, Уни хочга михлаган эдилар. Бугунги кунда одамлар Худонинг таклифини рад этяптилар, чунки уларни Ким таклиф қилганини улар англамаяптилар. Буюк зиёфат ҳақидаги масалдан биз кундалик арзимас ташвишлар кўзимизни кўр қилиб, ҳаётдаги устун мақсадларни кўришимизга йўл қўймаслигини билиб оламиз. Агар Раббимиз Исо бугунги кунда бу масални айтганида эди, ер ўрнига орзу қилинган уйни сотиб олишни мисол қилиб келтирган бўларди. Беш жуфт ҳўкиз ўрнига машина сотиб олиб, ижарага беришни мисол қиларди. Никоҳ ҳақидаги мисол эса ўзгармаган бўларди, чунки никоҳ масаласи асрлар оша ўшандай қолган. Масиҳий бўлиш текиндир. Имонли одам бунинг учун ҳеч нарса тўлаши керак эмас. Зеро “…сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин.” (Эфесликларга 2:8–9). Аммо Исонинг шогирди бўлишнинг баҳоси бор. Бу баҳо — ўз ишларимиз билан эмас, Худонинг юмушлари билан банд бўлиш. Масиҳий одам осонликча ўз ташвишлари билан банд бўлиб қолади, ўзининг орзу ҳаваслари орқасидан қувиб бориб, ўз ишига берилиб кетади. Натижада эса ҳаёти учун бўлган Худонинг комил режасидан қуруқ қолади. Худонинг Руҳи камдан–кам вазиятларда одамга қаттиқ овоз билан гапиради. Одатда Унинг майин овози одамнинг қалбига, у Муқаддас Китобни ўқиган пайтда гапиради. Худонинг овозига диққат қилган одамгина шогирд хисобланади. Раббимиз иноят барчангизга ёр бўлсин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top