3:39

Масиҳ ҳақида гапирганингизда

MP3

Салом азизлар. Исо самариялик аёлга: “Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас.” — деб айтганида, аёл гапни буриб юборди. У шахсий масаладан илоҳиётга оид масалага кўчиб, сажда ҳақидаги мавзуни кўтарди. У илоҳиёт ҳақида берган саволи билан ўз аҳлоқига оид мавзудан қочди. Одамларга Масиҳ ҳақида гапирганингизда, улар юракларини очишни бошлаганларида, бирданига шахсий қарорлардан қочиб, гапни бошқа мавзуга буриб юборишлари мумкин. Бундай вазиятда улар одатда шундай савол беришади: “Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бирон марта эшитмаган одамларнинг ҳоли нима бўлади?” Аммо мавзудан четлашмасликка ҳаракат қилинг. Суҳбатдошингизни секингина мавзуга қайтариб: “Ҳозир гап Хушхабарни эшитмаган одамлар ҳақида эмас, сиз ҳақингизда кетяпти.

Мана, сиз Хушхабарни эшитдингиз, бу ҳақда сизнинг қарорингиз нима?” — деб сўранг. Борди–ю, суҳбатдошингизни юқоридаги савол хақиқатан ҳам қизиқтираётган бўлса, қўлингиздан келганча бу саволга жавоб топиб беринг.

Исо Масиҳ самариялик аёлни менсимаслиги мумкин эди, аммо бундай қилмади. У аёл билан суҳбат қуриб, айтилган гаплар борасида мулоҳаза қилишига имкон берди. Агар бу ҳикояни эътибор бериб ўқисангиз, аёл ўз ташаббуси билан нажот олмоқчи бўлди, Исо уни мажбурламади. У ҳақиқатан ҳам бу нажотни ўзи хоҳлади.

Ҳаворийлар китобининг 2–боб, 36–38–оятларида шунга ўхшаш бошқа бир вазиятни кузатишимиз мумкин. Ҳосил байрами куни Бутрус ҳалойиқ олдида нутқ сўзлади. У одамларга “Масиҳни Нажоткорингиз сифатида қабул қилинглар”, деб айтмаган эди. Одамларга нима қилишлари кераклигини демаганди. Бутрус ўз нутқида Исонинг Нажоткор эканлигини таъкидлади. Унинг нутқи одамларни ларзага солди. Муқаддас Руҳ уларнинг қалбларида ишлагани учун, улар нажотни қабул қилдилар. Бутрус уларни мажбурламади. Улар ташаббусни ўз қўлига олиб, Бутрусдан: “Биродарлар, энди биз нима қилайлик? — деб сўрадилар. Бутрус уларга шундай жавоб берди: “Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин.” Одамлар билан Масиҳ ҳақида суҳбатлашаётганингизда, уларнинг Масиҳга бўлган муносабатидан қалблари қанчалик очиқ ёки ёпиқ эканлигини билишингиз мумкин. Буни самариялик аёлнинг мисолида кўрсак бўлади. Бошида у Масиҳни “яҳудий”, деб чақирган (Юҳанно 4:9). Сўнг, Унга “Ҳазрат!” деб мурожаат этган (Юҳанно 4:11). Ундан кейин “пайғамбар” деган (Юҳанно 4:19). Ниҳоят, Уни “Масиҳ”, деб тан олган (Юҳанно 4:29). Исо Худонинг иродасини Ўзига озуқа деб биларди. У фақат Худони мамнун қилиш ҳақида ўйлар эди. У шогирдларига шундай деганди: “Менинг овқатим — Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг ишини тугатишдир. Сизлар: “Экинлар тўрт ойда етилади”, деган иборани ишлатасизлар. Мен эса сизларга айтаман: Кўзларингизни очинглар! Экинзорларга қаранглар! Ҳосил етилган, ўрим–теримга тайёр бўлган” (Юҳанно 4:34–35). Исо бу ерда Ўз инъомларини ишга солиш ҳақида сўз ҳам очмаган, “Менга одамлар билан вақт ўтказиш ёқади”, деб айтмаган. У бор–йўғи “Худонинг иродасини бажаряпман” деган. Кўпинча масиҳийлар Хушхабар айтишдан бош тортишади. Улар: “Хушхабар айтишга қобилиятим йўқ” ёки “Хушхабар айтиш менга ёқмайди”, деб баҳона қилишади. Мен бундай одамларни тушунаман. Хушхабар айтиш — душманга қарши жанг қилиш билан баробардир. Муқаддас Китобда буни “руҳий жанг” деб аташади. Биз Хушхабар айтганимизда одамларнинг жонлари учун олишамиз, зулмат кучларига қарши жанг қиламиз. Жанг қилиш ҳаммага ҳам ёқавермайди, буни очиқчасига тан олишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top