3:16

Мўлжал ва мақсадни кўришни билинг

MP3

Салом азизлар. Ҳаворий Юҳанно бизга Исо билан юз берган қизиқ воқеани баён қилади. Ҳалойиқ Исо Масиҳни шоҳ қилмоқчи бўлди, аммо Исо уларнинг бу хоҳиши ёмон ниятга асосланганини сезиб, уларга ҳақиқатни очиқчасига айтди. Юҳаннонинг ёзишича, “Ўша вақтдан бошлаб кўп шогирдлар Исодан юз ўгириб, Унга эргашмайдиган бўлдилар. Шунда Исо ўн икки шогирдига юзланиб: “Сизлар ҳам кетмайсизларми?!’ — деди.” (Юҳанно 6:66–67). Бундай ҳолатни бир тасаввур қилиб кўринглар–а! Ўша пайтда Исо Ўзига ачинди, деб ўйламайман.

Йўқ, У яна бир бор шогирдликнинг баҳосига урғу берган эди. Агар биз бу қоидага риоя қилмасак, бетайин, садоқатсиз одамларни шогирд қиламиз. Қонунлар китобининг 20–боб, 8–оятда Худонинг жангчига бўлган талаби ҳақида шундай ёзилган: “Орангизда қўрқувдан юрагини олдириб қўйган одам борми? Бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. Бўлмаса биродарлари ҳам унга ўхшаб чўчиб қолади.”

Худога эргашиш ёки эргашмасликни одамнинг ўзи қарор қилади. Ҳамма Худога муҳтож, аммо Масиҳ учун одамларнинг сони эмас, сифати, уларнинг чексиз садоқати муҳимроқдир. Биз ҳам Масиҳнинг элчилари сифатида Ундан ўрнак олишимиз керак. Бизнинг садоқатимиз Нажоткоримизга хуш ёқади, содиқлигимиз Унга улуғворлик келтиради. Аммо садоқатимиз орқали биз Худога илтифот кўрсатяпмиз, деб ўйлашимиз нотўғри. Биз Унга эмас, У бизга илтифот қиляпти. Агар жамоатимиздаги хизматларда муносиб одамлар ишламаса, бундай хизматларни тўхтатишимиз керак. Жамоатдаги хизматларда номуносиб одамлар ишлагандан кўра, умуман ҳеч қандай хизмат бўлмагани яхшироқдир. Ўзингизни тадбиркорликка урманг, тадбиркор бўлиб етишинг.

Бу қоидага кўра, ҳар қандай ишни кичкина қилиб бошлаб, кейин уни аста–секин кенгайтириш керак. Шунда ишингизнинг асоси мустаҳкам бўлади. Агар бошидан катта нарсага ёпишсангиз, ишингизни мустаҳкам қилиб қура олмайсиз, қилаётган ишингизнинг кўриниши катта бўлгани билан ичи пуч бўлади. Тажриба орттириб, тадбиркор бўлиб етишган одам бутун эътиборини ва ҳаракатини бир мақсад сари йўналтира олади, ўзини тадбиркорликка урган, тажрибасиз одам эса бундай қила олмайди. У бутун куч–қувватини ҳар томонга сарфлайди (Ҳикматлар 24:27). Хизматимизда ҳам биз худди мерган овчига ўхшаб, доим мўлжалга аниқ уришимиз керак, шу билан бирга хизматимизни асрашимиз лозим. Бу икки ҳаракат худди томирларнинг уришидай муттасил бўлмоғи даркор. Бошида ўзингизга фақат бир–иккита шогирд олинг, бутун эътиборингизни ўшаларга қаратиб, ҳаётларига чуқур таъсир ўтказинг. Ўша шогирдларни мустаҳкам қилиб, ўстирганингиздан кейингина янги шогирдлар олишингиз мумкин. Нечта шогирдни эпласангиз, шунчасини олинг, ундан кўпини олманг. Ибодат қилиб, шогирдингизнинг муҳтожлигини аниқланг, сўнг унга ёрдам беринг. Унинг қўлидан нима иш келишини суриштириб, ундан биронта хизматни кутманг. Унинг қобилиятлари ва инъомларига эътибор беришнинг вақти келади. Бошида эса эътиборингизни шогирднинг муҳтожлигига қаратинг. Исо учун одамнинг қўлидан нима келишидан кўра, унинг шахсияти муҳимроқ. “Сизнинг вазифангиз Худо яратган шахс бўлиш, қолган ҳамма ишни эса Худонинг Ўзи бажаради.” Раббим хизматингизни баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top