Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.
Эфесликларга йўлланган мактубда, Хаворий Павлус: “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз. Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир”. Оятдаги “Тура олиш” ибораси, Масиҳий сўзлардир. Тура олишлик сўзларининг, жанг маънодаги иккинчи томони ҳам бор. Бу ерда, Масиҳийлар дуч келадиган жангнинг, феълини кўрса бўлади. Биз жойимизда туришимиз керак, чунки бу ҳимояланиш амалидир. Яҳши ҳимоя, ғалабага олиб келади. Лекин афсус, кўпчилик бунга қўшилмайди, чунки, улар, “энг яҳши ҳимоя, ҳужумдир”, деб ўйлашади. Лекин, қалъа, душман қўшин билан ўраб олинган бўлса, унда уларни душманга қарши қилган чиқишлари, уларни ғалаба қилишига олиб келмайди. Жангда, фақат зарбаларни қайтариш орқали, ғалабага эришиш мумкин.
Бу Масиҳийлик ҳаётимизнинг суратидир. Бу ҳимоя жанги, аксинча, ҳужум жанги эмас. Янги ерларни эгаллаб олишга интилмаймиз, биз фақат, борини ҳимоя қилишимиз керак. Масиҳийлик жангида, ҳужум қилиш 2000 йил олдин амалга ошган, бу хужум, Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими ва тирилиши орқали амалга ошган. Бу қоронғилик шоҳига қарши хужум қилиш, фақат Раббимиз Исо Масиҳнинг қўлидан келади. Лекин Раббимиз, буни аллақачон қилиб бўлган. Имонли сифатида эга бўлган нарсалар, бизга бериб бўлинган. Булар учун жанг қилмаймиз. Нажот топиш ёки оқланиш, кечирим олиш ёки Худонинг ойиласига кириш учун, жанг олиб бормаймиз. Булар, бизга Павлус айтиб ўтган “Бошқа” шаҳс, яъни Масиҳ томонидан берилиб бўлинган. “Ўша хоч орқали руҳий ҳоким ва ҳукмронликлар устидан ҳам ғалаба қозонди. Уларнинг қурол-яроғини олиб қўйди-да, уларни Ўзининг тантанали юришида юргизиб, расвои олам қилди. (Колосаликлар 2:14-15)”
Лекин биз, булар учун курашишимиз керак, улар билан роҳатланиб, буни тўлиқ ҳис этишимиз керак. Душманимиз, буларни тўлиқ ишлата олишимиз ҳақидаги ишончимизни, пучга чиқаришга ҳаракат қилади. Бу ерда, жанг чизиғи ўтади. Биз Масиҳийларга, янги жойларни забт этиш керак эмас. Бу қўлимиздан келмайди. Ҳаммаси, амалга ошиб бўлган, ҳамма нарса бизга берилиб бўлган. Янги Аҳднинг деярли оҳирисида, Ҳаворий Яҳудо, ”Худо бу имонни ўз азизларига умрбод омонатга топширган, мен эса сизни шу йўлда яна жонкуярлик билан курашишга ундамоқни лозим кўрдим (Яҳудо 3)” деб айтган. Худо бизга топширган барча нарсаларни маҳкам ушлашимиз керак, биронтасини қўлдан бой бермаслигимиз керак. “Имон учун жон куйдириш” ибораси ҳам, шуни англатади.
Бу билан, сиз билан норози бўлган ҳар кимга, ҳужум қилишингиз керак дегани эмас. Бу, Худо сизга бериб бўлганларини маҳкам ушлаб, уларни тўлиқ ишга солиш керак дегани. Павлус, Коринфликларга йўллаган мактубида, ”Ҳушёр бўлинглар, имонда собит туринглар, жасоратли ва кучли бўлинглар (1Коринфликлар 16:13)”, деб айтган. Бир қарич ҳам орқага қайтманг, ҳатто, буни бошқалар қилишини кўрсангиз ҳам. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.