MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Исонинг шаҳдам қадамлари минтақа руҳларига қарши йўналтирилган усулни ўзида мужассам этади. Бир аналитик қуйидагича айтади: “Худони ёпиқ эшик ортида эмас, балки кўчада мадҳ этиш Худонинг Ўз дунёсида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайди ва Унинг ҳукмронлик майдонини кенгайтиради”. Азизлар, бугун ҳам, биз сизлар билан руҳий кураш мавзусидаги хикояларимизни давом эттирамиз.

Колумбиянинг Кали шаҳри руҳий курашни ўрганиш ишида яна бир ҳайратомуз мисоллардан бири бўлиб хизмат қилади. Бу шаҳар қотиллик, зўровонлик ва наркомония даражасининг юқори эканлиги билан машҳур эди. 1998 йили Колумбияда зўровонликлар оқибатида ўттиз беш минг одам ўлган ва 1999 йили улар миқдори қирқ мингга етиши тахмин қилинганди. Ҳар учдан бири партизан урушида қурбон бўлган, учдан иккиси эса бошқа сабаблар туфайли. Ўлим миқдори асосан ёшлар орасида кўп эди. Исёнчилар Колумбияда уч минг атрофидаги кишини гаровда ушлаб турибди. Ўзларининг жиноий ҳаракатлардан келган барча киримларини улар ҳукуматга қарши ўттиз беш йиллик урушга сарфлайдилар. Шунга қарамай, барча зўравонликлар, наркотиклар ва жангу–жадаллар орасида Исо Масиҳ жамоати ўсяпти ва мустаҳкамланяпти.

1962 йилда доктор Билли Грэм Калида йиғилиш ўтказган. Масиҳийлар қирқ йил олдин Кали стадионида унинг қилган башоратига ишонишади: “Мен бугун тонгда уйғонганимда, бир тепаликда учта хочни кўрдим, бошқа бир тепаликда Шоҳ Исо турарди. Мен ишонаманки, Калида катта уйғониш бўлади”. Бирлашиб ибодат қилиш Калида жамоат етакчиларининг мақсади ва юкига айланди. Калидаги деноминациялараро илк кечки ибодат 1995 йилда ташкил этилган эди. Ўша кеч масиҳий бўлган шаҳар ҳокими, Исони Кали шаҳрининг Худоси деб эълон қилди.

Калидаги жамоатлар ўсиши тасаввурингизга сиғмайди: 1980 йилда шаҳарда ўттизта жамоат мавжуд эди, 1990 йилда — икки юзу элликтага етти, 1999 йилда эса — олти юзта бўлди. 1999 йил август ойи охирида Калининг тўрт юз чўпони яна ибодат учун учрашдилар, бу вақт мобайнида улар Худодан ва бир–биридан кечирим ва ярашиш сўрадилар. Доктор Луис Буш (Luis Bush) ушбу шаҳарда бўлиб ўтган ўзгаришлар борасида шундай ҳикоя қилади: “Бир тарафдан, биз даҳшатли ўғирликлар ҳақида, бошқа бир тарафдан — Исо Масиҳни Худойим ва Нажоткорим дея тан олиб, ўсиб келаётган одамлар сони тўғрисида янгиликлар эшитамиз.

Бир томондан, аҳлоқсизлик ва бузуқликлар кўпайишини, бошқа томондан одам ҳаётини бутунлай ўзгартирувчи Хушхабар кучи билан танишув тўғрисидаги кўплаб гувоҳликларни кузатиш мумкин.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top