Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.
Масиҳ жин ва ёмон руҳлар олдига яқинлашганда улар фарёд қилиб унга “– Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли, мен билан нима ишинг бор? Ўтинаман, мени қийнама! (Матто 8:29; Луқо 8:28)” деб бақиришар эди. Жин ва ёмон руҳлар, Исонинг номини ва унвонларини айтишар эди, лекин бу руҳлар кириб олган таналар, яъни одамлар, Исони унгача умуман билишмаган. Шунга ўҳшаш Исонинг унвонини тезда билиш ва таниш вазиятлар, тез-тез содир бўлиб турган. Ундан ташқари жинга чалиниш, ҳар ҳил ва бир биридан фарқли шахсиятларни ўз ичига олади. Баъзи вазиятларда эса кўп руҳларнинг иштирокини ҳам, кўрса бўлади, масалан, Исо ёвуз руҳдан исмини сўрайди, у эса ”Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз (Марк 5:9)” деб жавоб беради. Ундан ташқари, Исо ёмон руҳларни одамдан чиқариб ҳайвонларда жойлаштиришга қодир. Гадарадаги тўнғизлар билан бўлган воқеяни қандай тушунтириб бера оласиз? Агар жинга чалиниш касаллиги фақатгина руҳий асабийлашиш, галлюцинация ёки шизофрениянинг бир тури бўладиган бўлса, унда ёмон руҳларни одамдан тўнғизларга ўтишини ва ўзларини денгизга отиб, чўкиб кетишини қандай тушунтириб бера оласиз? Ушбу вазиятлар маълум клиник руҳий асабийлашиш касалликларининг биронтасига ҳам, тўғри келмайди.
Исонинг шахсан ўзи бу касалликларни жинга ёки ёмон руҳга чалиниш деб атаган. У, уларни шундай деб номлаб, шунга яраша уларни енгган. У, дойим ёмон руҳларни хайдаш вазиятларига дуч келган. У шогирдларини хизматга жўнатиб, ёмон руҳларни хайдаш қобилиятини берган эди. Кимдир, ”Хўш, мен буни тушунтириб бера оламан. Бу вазият ўша давр одамларининг тушунчаларига Исонинг мослашганини билдиради. Улар шайтонларга ва жинларга ишонишган, у фақат уларнинг тилида гаплашган ҳолос.” деб айтиши мумкин. Лекин, бундай ўйлашнинг иложиси йўқ, чунки Исонинг ҳизматини бошидан оҳиригача кўриб чиқадиган бўлсак, шунга ўхшаш нотўғри тушунишларни Исо дойим тўғирлаб келганини кўрамиз. Бир куни Исо шогирдларига бошқа мавзу ҳақида, “Шундай бўлмаса эди, айтармидим (Юҳанно 14:2)” деган. Исо оламга ҳақиқатларни очиш учун келган, одамларни нотўғри тушунишларини У дойим тўғрилаб келган. Бу мавзу ҳақида яна бир нарсани айтиб ўтиш керак, у ҳам, бўлса, Масиҳийликнинг кўп йиллик тариҳида, кўпгина одамлар дунё бўйлаб қилган сафарларида жинга ёки ёмон руҳга чалиниш вазиятларини гапириб ўтишган. Шуниси муҳимки, Масиҳийлик таълимоти тарқалган жойларда ушбу ёмон руҳларнинг тўғридан тўғри хужум қилиш вазиятлари анча камайган. Ҳатто Каломга асосланган дунёвий таълимотда ва Масиҳийликнинг руҳий бойлиги бу вазиятларни контрол остида ушлаб туришга қодир. Лекин таълимот бутунлай дунёвий бўлиб, Каломни ва Худони рад этса, унда бу таълимот вазиятларни контрол остида ушлаб туришга ожизлик қилади, ҳатто эркак-аёллар хурофийликни бутунлай рад этсалар ҳам, бунинг фойдаси бўлмайди.
Биз яшаб турган дунё, борган сари худосиз ва дунёвий бўлиб кетяпти, бу билан, ёмон руҳларнинг кучайиб инсон маданиятига суқулиб кираятганини ва цивилизацияли ҳаётимизга кириб келаятганини кўряпмиз. Бу кучлар билан курашиш ёки уларга қаршилик кўрсатишга одамда куч йўқ. Уларни фақат Худонинг хушхабари орқали ютиш мумкин. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.