2:52

Гуноҳнинг бошланиши 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна соғ омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, шайтон Одам Ато билан Момо Хавони алдаб кўзлаган мақсадига эришди.

Боғда қанчалар тантанали қаттиқ қаҳқаҳа эшитилганини тасаввур қилса бўлади. Албатта одатдагидек, оқибатларни тушуниб олишга ёрдам беришга шайтон кеч қолмади у ҳеч қачон буни қўлдан чиқармайди.

Муқаддас Китобда шундай дейилади: Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди. Бутрус китобининг 5 боби 8 ояти. Азизлар кўпинча ва хозирги кунда хам шайтон одамларнинг олдига яхшилик қилувчи кўринишида келади у одамларга бахтсаодат, турли хил лаззатлар ва қизиқарли ҳаёт ваъда қилади.

Аммо унинг яхшилиги вақтинчалик ва беҳуда. У бера оладиган ягона нарса юракдаги оғриқ, холос. Ҳақиқатан ҳам, у энг ярамас ошна ва ҳамроҳ. Худованд билан инсон орасидаги узилиш шу ерда бошланган эди.

Шу йўсинда Худо билан одамни боғлаб турган дўстлик ришталари узилди. Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай воқеалар бўлиб туради. Фараз қилайлик, икки ёш бир- бирини севади ва турмуш қуришмоқчи, аммо кутилмаганда учинчи одам пайдо бўлиб, уларнинг тўйига ҳалақит беради.

У нима қилади? Келиннинг ишончини қозонади ва ўзининг бутун сўзамоллиги ёрдамида куёвни ёмонлайди. Келин туҳматчига ишониб, унинг ўрнига бу одамни танлаши мумкин.

Бундан ташқари, хиёнатини оқлашга ҳаракат қилиб, қиз ҳалиги одамнинг ёлғонини қайтаради. Қайғуга ботган куёв фотиҳани бекор қилади. Худо билан одамнинг ўртасидаги муносбатда ҳам худди шу нарса содир бўлди.

Шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавони алдади. Уларда шайтонни ёлғонда айблашга ҳамма асослари бор эди, бироқ бунинг ўрнига улар унга ишонишни маъқул кўрди. Одамлар исёнчилар қароргоҳига ўтиб, Худонинг душманларига айландилар.

Муқаддас Китобда ёзилганидек, Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади. Ёқуб китоби 4 боб 4 ояти. Азизлар албатта бу ерда гап шайтон бошқараётган дунёнинг қадрқиммат тизими ҳақида кетяпти.

Биринчи одамларнинг танловини табиий натижаси мана шу эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога эмас, шайтонга ишондилар.Улар Худони билсаларда, Уни олқишламадилар. Унга шукр қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари эса зулматга чўкди. Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни эслатиб ўтсам. www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top