Масиҳ жин ва ёмон руҳлар олдига яқинлашганда улар фарёд қилиб унга “– Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли, мен билан нима ишинг бор? Ўтинаман, мени қийнама! (Матто 8:29; Луқо 8:28)” деб бақиришар эди. Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Масиҳийлар, жинга чалинганлик вазиятига дуч келганларида, жинга чалинган одамга ёрдам бериш фақат ибодат орқали амалга ошади. Баъзи ёмон руҳга чалиниш вазиятларида биргалашиб, сабот билан ибодат қилиш кераклигини Исо айтиб ўтган.
Ибодат бундай вазиятларнинг барчасига тавсия этилган шифолаш йўлидир. Ибодатга берилиб бошқа ҳеч нарса қилмаймиз. Жинга чалиниш масаласи бўйича, Масиҳийлар орасида жуда кўп ҳавотирланиш борлигини сезяпман. Мен бошқа Масиҳийларнинг кўпчилиги, улар одам ҳаётидаги ҳар бир муаммога ёмон руҳларнинг маълум қилмишлари сабабчи эканини айтишади.
Бу йўл билан иш тутиш учун, Янги Аҳд ҳеч қандай кафолат бермайди. Ҳаворийлар, шайтоннинг тўғридан тўғри одамларга қилган ҳужумлари ҳақида, деярли ҳеч нарса дейишмаган. Бундай ҳодисалар ҳақида кўп айтилмаган, лекин шуниси маълумки, Раббимизнинг осмонга кўтарилганидан сўнг бундай ҳодисалар, яъни жинлар билан тўқнаш келишлар сони кескин камайган. Бу қоронғи кучлар Исонинг ердаги хизмати пайтида жуда кучайган эди, лекин У дунёни тарк этганидан сўнг, уларнинг сони пасайган. Шунинг учун, Ҳаворийлар фаолиятларида сиз бундай ходисаларни Ҳушхабардагига қараганда, деярли учратмайсиз.
Павлуснинг мактубларида, шайтон кучлари ҳақидаги оятларни кўп учратамиз, лекин у ерда шайтон кучининг хужумлари ҳақида жуда кам ёзилган. Йиғилиш хонасига кириб, ҳизмат олдидан шайтоннинг кучларини боғлаб қўйиш учун ибодат қилиш керак деган оятларни топа олмайсиз, ёки барча келиб чиқаятган муаммоларни ёмон руҳларга боғлашни ҳам, ўринли деб айтиш қийин. Бундай фикрларни Янги Аҳд китобида топа олмайсиз. Шунинг учун, бу ҳақда кўпчилик ортиқча ҳавотирда эканини айтмоқчиман.
Шуниси маълумки, шайтоннинг Масиҳийларга қилган хужуми тўғридан тўғри эмас, аксинча, билвосита бўлади. Шунинг учун унинг қилмишлари Муқаддас Каломда ”иблис хийлалари” деб ном олган. Хийла эса маккорлик, зийраклик, ва қандайдир ноаниқликни англатади. Шайтоннинг, одамга тўғридан тўғри қиладиган хужуми очиқ-ойдин масала, лекин маккорлик ва зийракликни пайқаш қийин масала. Ушбу мавзуни батафсилроқ ўрганишимиз мақсадга мувофиқ бўлади, чунки маълум бўлишича шайтон, одам ҳаётига тўғридан тўғри хужум қилмайди, аксинча, у билвосита йўллар билан, яъни ўзининг хийлаларини ишлатиб, одам ҳаётининг табиий ва оммабоп йўлларидан фойдаланади. Лекин, бордию шундай хужумларни сезсангиз, аввалам бор ибодат қилишни бошланг, чунки барча ёвуз кучлар, Раббимиз исмини эшитиб титрайди.
Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.