Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.
Шайтон, одам ҳаётига тўғридан тўғри хужум қилмайди, аксинча, у билвосита йўллар билан, яъни ўзининг хийлаларини ишлатиб, одам ҳаётининг табиий ва оммабоп йўлларидан фойдаланади.
Билвосита хужумлар, асосан икки йўл ёки усул билан амалга оширилади. Калом бирини ”дунё” иккинчисини эса “тана” деб номлайди. Биз кўпинча Масиҳийларнинг душмани дунё, тана ва шайтон эканини эшитамиз, уларга учта алоҳида душмандек қаралади. Лекин улар учта эмас. Павлус айтганидек, бизнинг душманимиз битта, у ҳам, бўлса иблис, яъни шайтон. Лекин шунга қарамасдан, одамзодга билвосита хужум йўллари тана ва дунёдир. Бу ҳақда, Муқаддас Каломда кўришни истасангиз, мен сизларга Эфесликларга мактубнинг, 2чи бобини ўрганишни тавсия қиламан. Ҳаворий, Масиҳийларга ёзиб шундай деган:
“Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар. Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам, осий бандаларда амал қилмоқда. Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам, ўша одамлар қатори яшаганмиз. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик.( Эфесликлар 2:1-3)” У бизга, ”Сиз Масиҳийлар шуни ёдингиздан чиқарманг, сиз ҳам, худди шундай дунёнинг таомилига кўра фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар, шайтон руҳи ҳозир ҳам, осий бандаларда амал қилмоқда” деб айтмоқда. Қўшимча қилиб, у қуйидагиларни айтяпти:
“Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб яшаганмиз, яъни Павлус бу ерда тана ҳақида гапирмоқда. Ҳа, сиз, “шайтон ҳокимияти ҳақида билмаганмиз” дейсиз. Албатта йўқ. Сиз танангиз ва онгиз истаган ишларни қилиб юргансиз. Сиз бунга табиий талабларимиз сабабчи дейсиз. Чунки фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб келганмиз.
Калом ушбу суратни, бирин кетин намойиш қилишини кўряпсизми? Хозирда бу икки йўлдаги, Масиҳийларнинг ҳаётини бузадиган асосий усул бу ”тана”. Бу усул ҳақида, бир оғиз сўз айтаман: Калом тана ҳақида айтганда, буни рамзий маънода айтади. Ёшимиз кўпайгани сари, кўпчилигимизни ортиқча вазн, яъни тананинг ”оғирлашиш” муаммосига дуч келамиз. Лекин Калом, танани асло бошқа маънода ишлатганини билиш муҳим. Айтганимдек, Калом танани аслида рамзий манода ишлатганини кўрамиз. Калом тана деб, суякларимизни, қонимизни, гўштимизни ёки жисмоний ҳаётимизни назарда тутмаяпти. Ушбу тана сўзи, ичимиздаги, ман-манлигикни, ўзимизга ҳон ўзимизга бек бўлиш истагимизни, ўзимизни ҳаммадан устун қўйииш, хочга михланмаган “шахсиятимизни” назарда тутади, буларнинг барчаси қайсарларча бўйсунмасликни ва илоҳийликка бўлган қаршилигимизни намоёнидир. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.