2:53

Биз гуноҳ табияти билан дунёга келамиз

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Калом тана ҳақида айтганда, буни рамзий маънода айтади. Ёшимиз кўпайгани сари, кўпчилигимизни ортиқча вазн, яъни тананинг ”оғирлашиш” муаммосига дуч келамиз. Лекин Калом, танани асло бошқа маънода ишлатганини билиш муҳим. Айтганимдек, Калом танани аслида рамзий манода ишлатганини кўрамиз. Калом тана деб, суякларимизни, қонимизни, гўштимизни ёки жисмоний ҳаётимизни назарда тутмаяпти. Ушбу тана сўзи, ичимиздаги, ман-манлигикни, ўзимизга ҳон ўзимизга бек бўлиш истагимизни, ўзимизни ҳаммадан устун қўйииш, хочга михланмаган “шахсиятимизни” назарда тутади, буларнинг барчаси қайсарларча бўйсунмасликни ва илоҳийликка бўлган қаршилигимизни намоёнидир.

Бу балолар билан дунёга келганимизни англаш қийин эмас. Буларни ўрганиш учун, мактабга бориш шарт эмас эди. Ким бизга алдашни ўргатган? Ким бизга ғурурланишни, аччиқланишни, итоаткорсизликни, қўполлик ва манманлик қилишни ўргатган? Буларни ўрганиш учун, ўқиш шарт эмас, шундай эмасми? Мактаб ёшига етгкунимизча буларни моҳир устаси бўлганмиз. Барчамиз, гуноҳкор қиладиган “тана” билан оламга келганмиз. Ёқуб, бу ҳақда, “Бундай донолик дунёдан, моддиятдан, жин-ажинадан туғилган (Ёқуб 3:15)” деб айтган.

Жин-ажиндан демоқда! Одамзод табиятини бузиб ва буриб ташлаб шайтон билвосита хужум қилиб, Худо ўйлаганидан ўзгартиряпти. Худо, одам учун улуғвор қилиб қўйган нарсасини шайтон балоси ўзгартиришини кўришингиз мумкин. Римликларга мактубнинг 3чи боб, 23чи оятда қуйидаги сўзларни кўрасиз: “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир”

Бошқа томондан эса, бу дунёдаги одамзодни ташкил этадиган инсонларнинг барчаси, танага бўйсунувчи шахсиятдан иборат. Ҳар бир инсон шайтонларча иш тутадиган, сезувчан ва дунёга ойид тана табиятига эга экан, унда бутун дунё айнан шундай одамлардан иборат бўлиб, уларнинг фалсафасини белгилайди. Бундай кўпчиликни ташкил этган одамзод, улардан фарқли бўлган камчиликни ташкил этганлар, устига катта босим ўтказиб, уларни маъқул келишига, мослашга, улардан қолиб кетмасликка ёки фарқланмасликка ундайди. Масиҳийларга мурожаат қилиб, Калом, “Бу дунёга уйғунлашманглар (Римликлар 12:2)” демоқда, яъни, “бу дунё сизни ўз қолипига туширишига йўл қўйманг” демоқда.

Нима учун? Чунки бу дунё танага тегишли ва тана билан бошқарилади ва, Исо Масиҳ, Никодимга “Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса Руҳдир (Юҳанно 3:6)” дегани тўғри келади. Демак, бу дунёдаги одам жамияти, шайтон қадрияти тарафдори ва шайтоннинг ғурури ва фалсафаси томонидан бошқарилади. Одамзоднинг бу ҳақда, умуман ҳабари йўқ, лекин шунга қарамасдан, шайтон файласуфининг ҳокимиятида қолиб келяпти.

Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top