3:02

Ғалати хасталиклар

MP3

Ассалому алайкум. Қуйида сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган одатлар деймизми, хасталиклар деймизми, хуллас атрофимиздагиларда учраши мумкин бўлганларини тинглаб, баъзи саволларингизга жавоб топсангиз ажаб эмас. Биз айтмоқчи бўлган ғалати ҳасталикларда бири бу – анорексиядир. Анорексияда киши овқатдан ўзини тияди. Унда овқатланиш истаги бўлса ҳам, онгида овқатга нисбатан нафрат уйғонган бўлиб, доимо ўзини семиз ҳис қилаверади. Иккинчи ҳасталик бу – булимиядир. Бунда киши организмини тинимсиз тозалайверади. Бунинг оқибатида эса иштаҳаси ортади. Кейингиси – дисморфофобия деб аталади. Бунда инсон ўзини нуқсонлар жамланмаси деб ҳисоблайди. Ўзи келишган ва чиройли бўлса-да, ойнага қараганида фақат нуқсонларини кўради.

Кўпчиликни тунги тановул синдроми қийнайди. Куни билан ҳеч нарса емай юрса-да семириб кетаётганидан ҳайратланишади. Кун давомида овқатланмай юришса ҳам, бутун кунлик калорияни кечаси ғамлаб оладилар. Бундай кишилар кўп ҳолларда организмида тўпланиб қолган ёғлардан азият чекишади. Беморларда тез-тез уйқусизлик ҳолати кузатилади. Бундай вақтда эса улар тура солиб совиткич ёнига ошиқадилар. Уларнинг аксарияти ўзларининг бу ғайритабиий ва ғалати ҳаракатларини бошқалардан яширадилар. Шу билан бирга, бу одатлари қатор муаммоларга сабаб бўлиши ва бўлаётганини тан олишни ҳам, эшитишни ҳам исташмайди. Кейинги ҳасталикнинг номи – атлетик анорексия. Гарчи бу касаллик овқатланиш тартибининг бузилиши билан боғлиқ бўлмаса-да, унга ҳар доим бошқа омиллар сабаб бўлади.

Кўпинча беморларга «атлетик анорексия» ташхиси қўйилганда улар ҳайрон бўлишади. Аммо бунга тренажёр ёки атлетик залларда организмларини ҳаддан ортиқ қийнаб юборганликлари сабаб эканлигини ҳаёлларига ҳам келтирмайди. Бундан ташқари, баъзи инсонларда идеал қоматга эришиш учун олиб бораётган машғулотлари пайтида олган жиддий жароҳатлар ҳам бу касалликка сабаб бўлади. Очкўзлик – бу касаллик овқатланиш тартибининг бузилишига оид. Дунёда энг кўп тарқалган хасталик бўлиб, у булимиядан анча-мунча фарқ қилади. Бундай инсонлар кўп вақтларини бошқалар каби нормал ҳолда ўтказишади. Аммо «хуруж » тутиб қолган вақтида яшин тезлигида қўл остидаги жамики нарсаларни еб битиришади. Бу каби тартибсизликдан азият чекувчи инсонлар ўзларининг бадани ва овқат билан боғлиқ бу одатидан қаттиқ номус қиладилар.

Бигорексия – овқатланиш тарзи ва маданиятнинг бузилиши билан намоён бўлувчи бу хасталикдан асосан эркаклар азият чекишади. Айнан шу хусусияти туфайли у мазкур рўйхатда ягона ҳисобланади. Пик касаллиги – у энг ажабланарли ва энг хавфли касаллик ҳисобланади. У инсоннинг овқатланиш маданияти бузилиши билан ифодаланувчи касаллик бўлиб, унда беморларнинг руҳиятида ҳам қатор муаммолар юзага келади. Мазкур хасталикка йўлиққанлар турли ўткир, қаттиқ буюмлар ва еб бўлмайдиган маҳсулотларни ҳам истеъмол қила бошлайдилар. Орторексия – бу касалликка чалинган инсонларнинг муаммоси шундаки, улар фақатгина соғлом овқатланишга муккасидан кетадилар. Кўпчилик уни анорексия хасталиги билан адаштириб юборишади. Хуллас, овқатланиш меъёрига амал қилинг. Иродангизни тўплаб, ғалати одатларингиздан воз кечинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top