MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Исо Масиҳни гуноҳкорлар билан бирга кўриб, фарзийлар Уни айблашганида, У шундай деган эди. “Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.” Яна, “тавба қилиш ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги хабар Унинг номи билан жамики халқларга ваъз қилиниши керак”, деб ҳам ёзилган.” (Луқо 24:47) Англаганингиздек, бугунги суҳбатимиз тавба қилиш ҳақида. Биз бугун одамлар Худони ҳурмат қилмай қўйган замонда яшаяпмиз. Унга эътибор қилмай яшашади, Унинг муқаддаслигини билишмайди ҳам. У муқаддас. Муқаддас Худо эса гуноҳга тоқат қилолмайди. Баъзилар, “Менинг Худойим ундай, менинг Худойим бундай,”, дейиши мумкин, аммо сизнинг Худойингиз, бу Китобда ёзилган Худо бўлмаса, унда сиз бутга сажда қилаётган экансиз. Сиз аслида мавжуд бўлмаган, инсон томонидан яратилган худога ишонаётган бўласиз.

Narrator 2 Инсон ўзи истаган, ўзига маъқул бўлган нарсага, худога ишониши мумкин, аммо фақат битта, ягона Худо бор. Унинг исми Яҳве ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ. У ягона ҳақиқий Худо. Тавба ҳақида гаплашишдан олдин, гуноҳнинг нақадар жиддий эканлигини тушуниб олиш лозим. “Ҳа, ёмон иш қилдим. Нима бўпти? Шунда ҳам атрофимдагилардан яхшироқман. Улар каби расво одам эмасман”, дейдиганлар атрофимизда кўп топилади. Аммо шуни билиб қўйиш лозимки, Худо ҳатто биргина гуноҳингизга ҳам тоқат қила олмайди ва унга кўз юммайди. Инсон ҳар бир қилган гуноҳи учун охиратда ўз қони ва жони билан тўлов тўлаши керак. Демак, биргина гуноҳ қилдингизми, ё ўта ёвуз кишимисиз, аҳамиятсиз иккалангиз ҳам Худонинг ғазаби ва ҳукми остидасиз. Бу ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли тавба қилиш. Ана энди ҳақиқий тавба ҳақида агплашсак бўлади. Бу нима дегани? Тавба ҳам икки хил бўлади, ҳақиқий ва соҳта.

Narrator 1 “Ие, шунақаси ҳам бўларканми”, дейсизми? Албатта. Бизни диққат билан тингласангиз, буни билиб оласиз. Янги Аҳдда бу, “тавба қилиш” сўзида икки хил маъно жамланган. Улардан бири юракдан қайғу чекиш. Бу ҳақиқий тавба, бусиз тавба қилиб бўлмайди. Унинг иккинчи қисми эса ўзгариш. Сиз чин дилдан тавба қилганингизда юрагингиз қайғу чекади – эшитяпсизми – Худога қарши қилган гуноҳингиз учун қайғурасиз ва шундан кейин ўзгарасиз. Демак, чин дилдан тавба қилганда икки нарса содир бўлиши керак. Чин дилдан тавба қилганда киши қайғу чекади ва Худога қарши қилган гуноҳидан афсусланади ва пушаймон бўлади. Инсоннинг бир-бирига қарши қилган гуноҳи ҳам Худога қарши қилинган гуноҳ ҳисобланади. Шундай экан, ҳақиқий тавба — қилган гуноҳи учун чин дилдан тавба қилиш ва чин дилдан қайғуришдир. Айни пайтда гуноҳни рад этиб Масиҳга итоат қилишга қарор қилиш ҳамдир.

Narrator 2 Чин дилдан қилган гуноҳингиз учун айбдор, гуноҳкор ҳис қилиб афсусланиш ёки пушаймон бўлиш етарли эмас, ундан сўнг гуноҳдан воз кечиш ва бу йўлдан бошқа юрмасликка қарор ҳам қилиш керак. Диққат қилиб қаранг, чунки кўп одамларда шу муаммо бор, аммо улар ўзларида бу муаммо борлигини ҳатто билишмайди. Сиз йиғлашингиз мумкин, кўзларингиз йиғидан қизариб кетган бўлиши, уятдан ер тагига кириб кетай деб турган бўлишингиз, ҳижолатда бўлишингиз мумкин, аммо буларнинг ҳеч бири тавба эмас. Чунки булар Худонинг олдида қилган гуноҳларингиз учун чин дилдан қайғу чекишдир. Бу нимага етаклайди? Гуноҳдан узоқлашиш, уни қолдиришга. Демак, ҳақиқатдан ҳам, гуноҳларидан афсусланиб, Худонинг олдида тавба қилган одам бошқа бу гуноҳни қилмасликка қарор қилиши ва шундай яшаши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top